Адабиёт инсоннинг маънан камол топишига хизмат қилади.

Уйчи туман маънавият масканида хотин-қизлар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда ижодкорлар К.Расулова, М.Қирғизова ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими вакили М.Режаббоевалар иштирок этишди.

Тадбирни РМММ туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров очиб, инсон қайси соҳани танламасин, адабиётга ошно бўлмоғи зарурлиги, негаки, адаб сўзидан олинган адабиёт инсоннинг маънан камол топишига хизмат қилишини таъкидлади.

Ижодкорлар Тўмарис, Сароймулкхоним, Нодирабегим, Гулбаданбегим, Увайсий, Зулфия каби юзлаб мўътабар аёлларимизнинг миллат шаъни, ор-номусини сақлаш йўлидаги жасоратларини фахр билан тилга олишди.

Якунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида “Мустаҳкам оила-барқарор жамият асоси” лойиҳаси доирасида ўтказилган танлов ғолиблари тақдирланди.