Уйчи туманидаги  1-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчилари Республика "Баркамол авлод" спорт ўйинларида фаол қатнашишмоқда.

  3-тур ўйинида бадминтон  спорт  тури бўйича Аҳрорбек Равшанбеков ҳамда Иброҳим  Равшанбековлар  фахрли 3-ўринни эгаллашди.

Баскетбол бўйича  Ҳусниддин Ҳакимов  ҳамда Собиржон  Убайдуллаев 1-ўринни қўлга киритиб, Республика "Бакамол авод" спорт ўйинлари ташкилотчиларининг медаль ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Бугун касб-ҳунар мактабида ғолиб спортчилар шарафланди. Мактаб директори А.Ғаниев уларни самимий қутлаб, эсдалик совғаларини топширди.

Унда тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган тарбиячилар иштирок этдилар. 17, 27-ДМТТ тарбиячилари Муаттар Зиятова, Наталя Жўраевалар томонидан ўтилган машғулотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Ҳашарда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси  Уйчи туман бўлими бошлиғи Ҳусниддин Аҳмедов қатнашди. Бир неча йилдан буён муаммо бўлиб келаётган ариқ масаласи кўриб чиқилди. Барча ариқлар тозаланиб, сув йўли равонлаштирилди. 

Абдулла Авлоний.

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Уйчи туманидаги 9-мактабда  ўтказилган тадбир “Мактаб - ота-она - маҳалла” тизимини жорий этиш мавзусига бағишланди.

Дастлаб Зиёкор МФЙ еттилиги иш фаолиятининг ташкил этилиши, мактаб-ота-оналар билан ҳамкорликда йўлга қўйилган ишлар билан танишилди. Бўш иш ўринларининг “Меҳнат ярмаркаси” ташкил қилинди.

Мактаб фаоллар залида бўлиб ўтган мулоқотда халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Р.Абдуллаев,  вилоят Кенгаши депутати Н.Мамасолиева, туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Собиров, С.Аҳмадалиева, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи М.Мўминов сўзга чиқиб, Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклиф, мулоҳазалар билдиришди.

Туманда тиббиёт соҳасида рақамлаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш йўллари юзасидан чора-тадбир режаларини ишлаб чиқиш, тиббиёт бригадаларини шифокорлар билан тўлиқ тўлдириш, тўлиқ ставкада ишлайдиган ҳамшираларни кўпайтириш чораларини кўриш, тиббиёт соҳасидаги барча вакансияларни онлайн платформага жойлаштириш, кадрларни шаффоф тизим орқали ишга қабул қилиш амалиётини жорий этиш, касалликларни эрта аниқлаш, туманда дориларни яширин айланмасига чек қўйиш юзасидан назорат тадбирлари олиб бориш, поликлиника ва шифохоналарда халқ табобати хоналари ва фитобарлар ташкил қилиш, оилавий шифокорларга касаллиги енгил бўлган беморларни дори билан эмас, иммунитетни кўтарадиган табиий воситалар, жисмоний машқ ва фитотерапия билан даволашни ўргатиш, аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш юзасидан тарғибот тадбирларини ташкил этиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Подкатегории