Хусусан, “Vodiy kumush parranda” МЧЖда товуқ гўшти маҳсулотларини тайёрлаш ва музлаткичли омборда сақлаш лойиҳаси амалга оширилган. Умумий қиймати 2 млн. АҚШ долларига тенг мазкур мажмуда ишловчилар сони 40 нафардан ортиқ.

Цехда кунига 70 минг бош паррандани сўйиб, тозалаш ва истеъмолчига етказиб бериш имконияти мавжуд. Яна бир эътиборли томони, 500 тонна маҳсулотни сақлайдиган музлаткичли омборхона ҳам қуриб битказилди.

Маҳалла ҳудудида тадбиркор Валихон Нормирзаев томонидан ўтган йили 12 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этилиб, октябрь ойида 20 минг туп қулупнай кўчати ўтқазилди. Бу ерда 7 та иш ўрни ҳам яратилди.

Бундан ташқари, тадбиркор 7 сотих майдонда форель балиғи уруғчилигини ривожлантиришга киришган. Ҳозирда 5х4 ҳажмда 22 та ҳовуз тайёрланди. Қурилиш, монтаж ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, “Юксалиш” кичик саноат зонасида бўлган вилоят раҳбари “Extra primer bat” МЧЖ фаолиятини ўрганди.

Парранда учун омухта ем ишлаб чиқариш корхонасига 5 млрд. сўм маблағ сарфланди. Бу ерда 17 нафар ёшнинг бандлиги таъминланган.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманидаги ўрганишлари давомида Ахси МФЙ ҳудудида жойлашган  “Extra Primer bat” МЧЖда аккумулятор ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.

Мазкур лойиҳа қиймати 530 млн.долларга тенг.

Айни вақтда корхонада  янги лойиҳа – импорт ўрнини босувчи гел таркибли саноат батареялари (қуёш панели учун) ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бу ерда 30 та  янги иш ўрни яратилган.

Вилоят ҳокими корхона фаолиятини ўрганиш жараёнида тадбиркорнинг келгуси режалари билан ҳам танишиб, бундайянги авлод батареяларига талаб ва эҳтиёж катта эканлиги, шу боис ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Уйчи туманида бугунги кунда 6 хил йўналишдаги корхона хорижий инвестиция маблағлари асосида ташкил этилган.

Ахси МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган  "Uychi chemical" МЧЖ қўшма корхонасига юз фоиз хорижий инвестиция маблағлари асосида хитойлик инвестор Хан Жианмин томонидан  асос солинган.

Айни вақтда мазкур  корхонада кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳозирда кир ювиш машинаси, идиш-товоқлар учун суюқлик, суюқ совун, бир нечта кимёвий  маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Бу ерда 20 дан ортиқ ишчи ўрни яратилган. Келгусида аёллар ва эркаклар сумкасини ишлаб чиқариш мақсад қилинган.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур корхонада бўлиб, фаолиятни янада кучайтириш борасидаги режалар билан танишди.

Ўз навбатида хитойлик инвесторлар Наманган вилояти ҳокимига кўрсатилаётган эътибор ва амалий ёрдам учун миннатдорлик билдирдилар.

Ўрганиш давом этмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Уйчи туманида ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бунда ҳудудларда ўтказилаётган "Прокурор ва ёшлар" учрашуви муҳим аҳамиятга эга.

Навбатдаги учрашув Ёркатай маҳалласида бўлди. Туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Тухтасинов мамлакатимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар ва улардан унумли фойдаланиш ҳақида тўхталиб, ҳудуддаги муаммолар билан қизиқди. Барчани ошкоралик, самимий мулоқотга чорлади. Маҳалла ёшлари контракт пулини тўлашда кўмаклашиш, даволаниш, паспорт олиш, субсидия ажратиш, сафарбарлик чақируви резерви ва бошқа масалаларда юзландилар.

Учрашувда ёшлар томонидан йўлланган 8 та турли мазмундаги мурожаатдан 5 таси жойида ижобий ҳал этилди ва 3 та мурожаат назоратга олинди.

Ана шундай сатрлар билан бошланувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграб, байроғимиз бошимиз узра ҳилпираганда, озод Ватанимизга нисбатан қалбимизнинг туб-тубида ғурур пайдо бўлади, ҳурмат-эътибор кучаяди, фахр-ифтихор ҳисси жўш уради. Бу муаззам садо азму шижоатли халқимизнинг руҳига руҳ, кучига куч бағишлаб, янгидан-янги бунёдкорлик ишларига даъват этади.

Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Соку МФЙга ҳам давлатимиз байроғи ўрнатилди. Маҳалла бешлиги кунлик фаолиятини Давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошламоқда.

Подкатегории