Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманидаги ўрганишлари давомида Ахси МФЙ ҳудудида жойлашган “Extra Primer bat” МЧЖда аккумулятор ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.
Мазкур лойиҳа қиймати 530 млн.долларга тенг.
Айни вақтда корхонада янги лойиҳа – импорт ўрнини босувчи гел таркибли саноат батареялари (қуёш панели учун) ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бу ерда 30 та янги иш ўрни яратилган.
Вилоят ҳокими корхона фаолиятини ўрганиш жараёнида тадбиркорнинг келгуси режалари билан ҳам танишиб, бундайянги авлод батареяларига талаб ва эҳтиёж катта эканлиги, шу боис ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.






