Янгиликлар
Томорқа – хазина
ИССИҚХОНАДА БАҲОР НАФАСИ
Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Гулистон МФЙда истиқомат қилувчи Абдулмаҳмуд Тожибоев хонадонидаги 4 сотих экин майдонидан самарали фойдаланмоқда.
Шу хонадонда яшовчи Муҳаммаджон Тожибоев ишсиз эди. Маҳалла ҳоким ёрдамчисининг кўмагида ўтган йили унга 1,5 сотих экин майдонида иссиқхона қилиб берилди. Энди бу иссиқхонадан йилига уч мартагача ҳосил олиш ниятида. Айни вақтда саримсоқпиёз ва укроп етиштиряпти. Ундан сўнг бодринг, помидор парваришламоқчи. Январь ойида ярим сотих майдонга редиска уруғини сепиб, плёнка остида етиштиряпти. Ҳосил март ойида тайёр бўлади. У бу йил 5 миллион сўм соф даромад олиш ниятида.
Жорий йилда вилоятимизда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури доирасида жами 350 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Кеча туман ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида” 2024 йил 9 январдаги қарори ижросини сифатли ташкил этиш юзасидан тақдимот йиғилиши ўтказилди.
Тақдимотда қарорда белгилаб берилган вазифалар, шу жумладан аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш борасида яратиб берилган имкониятлар, бизнесни молиялаштириш борасида йўлга қуйилган имтиёзли кредит линиялари юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.
Бугун Уйчи туман маданият марказида институт раҳбарияти ҳамда иқтидорли талабалари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда туманимиздаги мактабларнинг битиринчи синф ўқувчилари иштирок этдилар.
Тадбирни институт матбуот котиби А.Абдувалиев очди ва бошқариб борди. Самимий мулоқот давомида институт биринчи проректори О.Жакбаров, туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи М.Мўминовлар сўзга чиқишди. Институт ҳақида кўплаб маълумотлар берилди. Бир гуруҳ иқтидорли талабалар ютуқлари ҳақида фахр билан сўзлашди.
Мулоқот давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Халқимиз дастурхонининг тўкинлиги, бозордаги нарх-навонинг барқарор бўлишини таъминлаш ҳамда аҳолига сифатли ва эртанги картошка маҳсулотини етказиб бериш энг муҳим вазифалардан.
Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Гулистон МФЙда яшовчи қирқ нафар фуқаро деҳқон хўжаликлари учун ажратилган 15 сотихли экин майдонидан жами 6 гектарида плёнка остида эртанги картошка етиштирмоқда.
Уйчи туманида бугунги кунда 6 хил йўналишдаги корхона хорижий инвестиция маблағлари асосида ташкил этилган.
Ахси МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган "Uychi chemical" МЧЖ қўшма корхонасига юз фоиз хорижий инвестиция маблағлари асосида хитойлик инвестор Хан Жианмин томонидан асос солинган.
Айни вақтда мазкур корхонада кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳозирда кир ювиш машинаси, идиш-товоқлар учун суюқлик, суюқ совун, бир нечта кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда 20 дан ортиқ ишчи ўрни яратилган. Келгусида аёллар ва эркаклар сумкасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.






