Бугун Уйчи тумани ҳокимлигида Юртбошимизнинг 2023 йил 22 декабрдаги Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги “Маънавият ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак” мавзусидаги нутқи ҳамда ундаги кўтарилган масалалар, устувор вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда маърифат тарғибот гуруҳи аъзолари,  туман Кенгаши депутатлари, ОАВ ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев очиб, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сонли қарори ижросини тумандаги барча муассасаларда ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи аъзоларига амалга оширилиши лозим бўлган ишларни тақсимлаб берди.

Туман маънавият ва маърифат кенгашининг режасига кўра жорий йилнинг 1-3 февраль кунлари туманда мониторинг олиб бориш ва жойларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар юклатилди.

Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Баландариқ МФЙда пиру бадавлат бир онахон бор. Арзихон Мамазокирова. Бу йил онахон қутлуғ 86 баҳорни қарши оладилар. Кўп йиллар собиқ Улуғбек номли ширкат хўжалигида пахтакор ва пиллакорлик қилган, 150 килогача пахта терган онахон ҳозир ҳам меҳнатдан қочмайдилар.

Турмуш ўртоқлари Адашали ота механизатор бўлган. Улар тўрт ўғил, тўрт қизни тарбиялашди. Бугунги кунда 21 нафар набира, 24 нафар чевара-ю 4 нафар эваранинг суюкли бувисидирлар.

Кенжа фарзандлари Баҳромжон Мамазокиров Баландариқ МФЙ раиси. У ҳар куни волидасининг дуосини олиб, ишга отланади.

Халқимизнинг чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, бозордаги нарх-навонинг барқарор бўлиши энг муҳим вазифалардан. Уйчи тумани Бўстон МФЙда яшовчи Ҳакимжон Тўйчиев ҳам чорвачиликка қизиқади. Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Жасурбек Тўхтабоевнинг таъкидлашича, у ўтган йили август ойида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида 28 миллион сўм имтиёзли кредит олди. Бу маблағга 14 бош зотдор хисори қўйларидан харид қилди. Ҳозирга келиб, унинг қўйлари 28 бошга етди. Ҳакимжон доимий бандлиги ва даромадга эга бўлганидан миннатдор.

Уйчи туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ф.Мирзаев тумандаги “қизил тоифа"га киритилган Беруний, Тепасарой маҳаллаларида бўлиб, жиноятлар содир этилишининг сабаблари, унинг олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ушбу маҳаллаларда жиноятлар сабаб ва содир этилиш усуллари бўйича   чуқур таҳлил қилинди. Ижтимоий профилактика йўналиши бўйича ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги юзасидан маҳалла фаолларига эътироз билдирилиб, иши кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида иш ташкил этиш, салбий таъсирини кўрсатаётган омилларни бартараф қилиш, бандлик ҳамда бошқа масалалар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги  Навоий МФЙда яшовчи  Эъзоза Мадаминова “Ёшлар дафтари”га олинган. Унга яқинда маҳалла ҳоким ёрдамчисининг кўмагида  “JACK” русумли тикув машинаси ва оверлок ускунаси берилди. Энди у ишли ва даромад топиш имконига эга бўлди.

Подкатегории