Бугун Уйчи тумани ҳокимлигида Юртбошимизнинг 2023 йил 22 декабрдаги Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги “Маънавият ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак” мавзусидаги нутқи ҳамда ундаги кўтарилган масалалар, устувор вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда маърифат тарғибот гуруҳи аъзолари, туман Кенгаши депутатлари, ОАВ ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев очиб, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сонли қарори ижросини тумандаги барча муассасаларда ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи аъзоларига амалга оширилиши лозим бўлган ишларни тақсимлаб берди.
Туман маънавият ва маърифат кенгашининг режасига кўра жорий йилнинг 1-3 февраль кунлари туманда мониторинг олиб бориш ва жойларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар юклатилди.






