Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Баландариқ МФЙда пиру бадавлат бир онахон бор. Арзихон Мамазокирова. Бу йил онахон қутлуғ 86 баҳорни қарши оладилар. Кўп йиллар собиқ Улуғбек номли ширкат хўжалигида пахтакор ва пиллакорлик қилган, 150 килогача пахта терган онахон ҳозир ҳам меҳнатдан қочмайдилар.

Турмуш ўртоқлари Адашали ота механизатор бўлган. Улар тўрт ўғил, тўрт қизни тарбиялашди. Бугунги кунда 21 нафар набира, 24 нафар чевара-ю 4 нафар эваранинг суюкли бувисидирлар.

Кенжа фарзандлари Баҳромжон Мамазокиров Баландариқ МФЙ раиси. У ҳар куни волидасининг дуосини олиб, ишга отланади.