29-YANVAR KUNI “Xavfsiz tun” tadbiriga jalb qilingan huquq-tartibot organlari xodimlariga Uychi tuman IIB boshlig‘i F.Mirzayev tomonidan xizmatoldi yo‘riqnomasi o‘tkazildi.

Xizmatga jalb qilingan IIB xodimlarga jinoyat va huquqbuzarliklarning barvaqt oldini olish, tungi vaqtda jamoat joyi va turli ko‘ngilochar maskanlarda maqsadsiz yurgan shaxslarni aniqlash, ular bilan profilaktik tushuntirish ishlarini olib borish, avtomashinalarni qarovsiz qoldirmaslik, jamoat tartibi hamda yo‘l harakati xavfsizligini taʼminlash maqsadida keng qamrovli profilaktik tadbirlar o‘tkazishga kirishildi.

Уйчи туман маданият марказида Уйчи, Учқўрғон, Норин ва Наманган туманлари тиббиёт бирлашмалари тез тиббий ёрдам гуруҳларининг 300 дан ортиқ ходими билан Уйчи туман ИИБ бошлиғининг жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосари Н.Сайфиддинов тиббиёт ходимлари томонидан жиноят содир этилиши ёки унинг қурбонига айланишларининг олдини олиш, киберхавфсизлик ва жиноятлар бўйича тарғибот учрашуви ўтказилди.

Н.Сайфиддинов пластик карта билан боғлиқ жиноятлар ортиб бораётганлигини айтиб, ҳар бир ҳодим пластик картасини бировларга бермаслик, Telegram va Instagram каби ижтимоий тармоқларда моддий ёрдам, фоизсиз ва кам фоизли кредитлар тўғрисидаги СМС хабарларига ишонмасликка чақирди.

Учрашув сўнгида ИИБ бошлиғи ўринбосари машаққатли меҳнат ортидан топган пул маблағларини фирибгарлар қўлига бериб, қурбонга айланмасликни таъкидлади.

Қабул давомида    тадбиркорлик фаолияти учун  кредит олишга ёрдам бериш, ишга жойлаштириш, уй- жой, моддий ёрдам, ноқонуний қурилмаларни бартараф қилиш   ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.   

Фуқаролар томонидан қилинган  26 та мурожаатнинг 4 тасига тушунтириш берилди, 18 таси жойида ҳал этилди. 4 та мурожаат ўрганилиб,  назоратга олинди.

Жадидлар ғояси — Янги Ўзбекистон стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳанг.

Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий.

Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари  Саидахон Аҳмадалиева 29-мактабда "Қизларжон" клуби аъзолари билан мулоқотда бўлиб, мавзу бўйича маълумотлар берди.

Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги Янгичек МФЙда  9 та кўча бўлиб, 1010 та хонадонда 5500 нафар фуқаро истиқомат қилади. Шундан  2400 нафари хотин-қизлар. Барча кўчаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги   145-сонли қарори асосида уйма-уй юриб, хатлов ўтказилмоқда. 30 ёшдан ошган аёлларга сўровнома тўлдирилмоқда.

-Хатлов жараёнида  муаммолар ўрганилиб, ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, тадбиркорлик қилиш истагидагиларнинг кредит олишига ёрдамлашиш, боқувчиси йўқ, эҳтиёжманд, ногирон фарзандлари бор аёлларни қўллаб-қувватлаш эътиборимизда бўлмоқда, -дейди Янгичек МФЙ хотин-қизлар фаоли Соҳибахон Тўйчибоева. –Шу билан биргаликда ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдамга муҳтож, нотинч, шаръий никоҳдаги оилалар аниқланмоқда, чет давлатда ишлашга кетган аёлларни қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Маҳаллада ўзини ўзи банд қилган хотин-қизлар сафи ҳам кенгайиб бормоқда. Улардан бири  Насибахон Дадамирзаева. У хонадонида тикувчилик цехи ташкил қилиб, ҳозирда 15 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлади. Ойига  10 мингдан ортиқ маҳсулот тайёрлаб, вилоятимиз, ҳатто қўшни республикалар, Туркияга маҳсулот етказиб беришмоқда.

Подкатегории