Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов хитойлик инвесторлар ҳамда вилоят тадбиркорлар Кенгаши аъзолари билан учрашувида "Uychi chemicals" МЧЖ ҳамда "Водий ипак гиламлари" МЧЖ вакиллари, хитойлик ҳамкорлар ҳам иштирок этишди.

"Uychi chemicals" МЧЖда бугунги кунда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Хитойлик ҳамкорлар икки давлат ўртасидаги муносабатлардан мамнунликларини билдирдилар.

Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги Боғ кўча МФЙда яшовчи Маъмуржон Маматхонов қушлар шайдоси.

Айни қиш чилласида ҳам унинг хонадонида қушларнинг сайроқи овозидан дилингиз яйрайди.

- 8 хил турдаги қушларим бор,-дейди Маъмуржон.- Разелла, ажрела, жако, нерадушка, корелла каби қушларимнинг харидори ҳам кўп.

Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги Навоий МФЙда яшовчи Раънохон Нажмиддинова иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлса-да, бирдам тиним билмайди.

Маҳалла ҳоким ёрдамчисининг кўмагида ўтган йили хонадонидаги 1,5 сотих экин майдонида имтиёли кредит асосида иссиқхона ташкил қилди. Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб, даромад олиш ҳаракатида. Сентябрь ойидан буён исмалоқ, укроп, ошкўк, саримсоқпиёз, салат барги парваришламоқда. Фераль ойида бодринг, помидор, ундан сўнг ловия экиш мақсадида ҳозирдан тайёргарлик кўриб қўйди. Бу йилги мақсади 10 миллион сўм даромад олиш.

Уйчи туманидаги 16-мактабда жадид боболаримизнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда мактаб директори Ҳалимжон Муродов, Исломобод МФЙ раиси Бобурбек Аҳмедов, маҳалла хотин-қизлар фаоли Малоҳат Собирова, ёшлар етакчиси Сирожиддин Эгамбердиев, сектор худудидаги 11-мактаб директори Аъзамжон Мўйдинов, 21-мактаб директори Орифжон Йўлдошев, "Дўрмон" ижодкорлар уюшмаси аъзоси, шоира Маъсуда Қирғизова ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир аввалида жадид боболаримиз ҳақидаги видеоролик намойиш қилинди. Шундан сўнг мактабнинг иқтидорли ёшлари томонидан тaйёрланган бадиий чиқишлар, саҳна кўриниши намойиш этилди.

Тадбир якунида Дилбар Райимова, Гавҳар Солиева, Муниса Шоқаламова, Гулшода Жаҳонгирова каби устозларнинг ташаббуси эътироф этилди.

Умиджон СУЛТОНОВ, мактабнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари

Уйчи туманидаги 27-мактабнинг фаоллар зали йўқлиги боис анча қийинчиликлар келиб чиқарди. Яқинда мактабнинг янги 250 ўринли фаоллар зали қуриб, битказилди. Мактаб ота-оналарининг  кенгайтирилган йиғилиши ана шу залда бўлди. 

Мулоқотда  Ғ.Отавалиев, Т.Солиев, Ш. Раҳматуллаев, профилактика инспектори А. Турсунов иштирок этдилар.   Шу куни  "Мактаб, оила маҳалла" коцепсияси асосида таълим-тарбияда ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш бўйича фикрлашиб олинди.

Подкатегории