Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги   Хизробод МФЙда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирокида  маҳалла ёшлари билан "Ҳоким  ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган учрашувда ўқиш учун контракт пулини тўлашига ,  бандлик, ер, тадбиркорлик қилиши учун банк кредити, замонавий касбга ўқиш ва бошқа масалаларга оид ёшларнинг 10 дан ортиқ мурожаати тингланди.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ёшларни қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

🔹Фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

🧠Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи И.Хожиев Уйчи туманида ўтказган сайёр қабулида, 27 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, тегишли тартибда кўриб чиқилди.

🔹Қабул жараёнида протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш, ногирон фарзандини даволаниши учун моддий ёрдам олиш, ногиронлик белгиланиши, ногиронлик пенсияси камайганлиги ва бошқа турли масалаларда мурожаатлар тингланди.

💻 Қабул давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 596-сон қарори ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

🧠ИҲМА Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати

Уйчи тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг 69-сессияси бўлиб ўтди.

Уни туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Ш.Мусаев очди ва бошқариб борди.

Дастлаб “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уйчи туманидаги Халқ қабулхонасининг секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти ҳақида”ги масала кўрилди. Шундан сўнг “2023 йил давомида туман ички ишлар бўлими томонидан жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ҳисоботи ҳақида”, “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғининг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳақида”, “Туман адлия бўлими бошлиғининг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти ҳақида”, “Уйчи туманида географик объектларнинг номларини тасдиқлаш тўғрисида” ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

ТИЛДА, ФИКРДА, ИШДА БИРЛИК

Уйчи туманидаги 21-мактабда давомат, одоб-ахлоқ қоидалари мавзусида ўқув амалий семинар ҳамда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Кун давомида юқори синфларда “Касбим- фахрим” мавзусида ҳамда география, биология, геометрия, она тили, инглиз, рус  тиллари, кимё фанларидан очиқ дарслар, тренинг машғулотлари бўлиб ўтди.

Тумандаги барча мактабларнинг директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирокидаги йиғилишда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Музаффар Мўминов сўзга чиқиб, келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Шаҳло МИРЗАЕВА.

👩🏻‍🏫 Maktabgacha ta’lim, umumiy o‘rta ta’lim, o‘rta maxsus ta’lim hamda maktabdan tashqari ta’lim sohasidagi pedagog kadrlar attestatsiyadan o‘tish va malaka toifasi (lavozim) olish bo‘yicha hujjatlarni DXM hamda YAIDXP(my.gov.uz) orqali topshirishlari mumkin. (https://my.gov.uz/uz/service/540)

🔑 Chunki, ularga qog‘oz shaklidagi attestatsiyadan o‘tganlik to‘g‘risidagi sertifikat berish amaliyoti bekor qilinib, o‘rniga elektron raqamli imzo bilan tasdiqlangan va QR-kod qo‘yilgan elektron shakldagi sertifikat berish tartibi joriy etilgan.

📝 Ariza topshirish: har yili yanvar-fevral, avgust-sentyabr oylarida amalga oshiriladi.

💰 Navbatdan tashqari attestatsiyadan o‘tkazilganda esa davlat xizmatini ko‘rsatganlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida to‘lov to‘lanadi.

M.Shoqalamov, Uychi tuman adliya boʻlimi Davlat xizmatlari markazi bosh mutaxassisi

Подкатегории