Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Хизробод МФЙда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирокида маҳалла ёшлари билан "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган учрашувда ўқиш учун контракт пулини тўлашига , бандлик, ер, тадбиркорлик қилиши учун банк кредити, замонавий касбга ўқиш ва бошқа масалаларга оид ёшларнинг 10 дан ортиқ мурожаати тингланди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ёшларни қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.






