Уйчи тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг 69-сессияси бўлиб ўтди.
Уни туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Ш.Мусаев очди ва бошқариб борди.
Дастлаб “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уйчи туманидаги Халқ қабулхонасининг секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти ҳақида”ги масала кўрилди. Шундан сўнг “2023 йил давомида туман ички ишлар бўлими томонидан жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги амалга оширилган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ҳисоботи ҳақида”, “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғининг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳақида”, “Туман адлия бўлими бошлиғининг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти ҳақида”, “Уйчи туманида географик объектларнинг номларини тасдиқлаш тўғрисида” ва бошқа масалалар муҳокама этилди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.






