Ҳозирги вақтда таЪлим муассасаларида ўқувчиларнинг мактабга телефон олиб келиши ва қўл телефонлари билан дарсга қатнашиши, ўқувчининг фикру хаёли шу телефонида бўлиши, баъзан эса ўқувчининг телефони дарсда жиринглаб, ҳалал бериши бугун ҳеч кимга сир эмас.

Уйчи туманидаги 2-мактабда бу муаммога ўзига хос ечим сифатида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг қўл телефонларини қўйиш учун махсус қулфланадиган қутилар мактабнинг кириш фoесига ўрнатилди.

Ҳар куни эрталаб дарс машғулотлари бошланишидан олдин таълим олувчилар ва ўқитувчилар ўз қўл телефонларини махсус қутичаларга қўйиб, дарсга киришади. Қутичалар беркитилади, битта калити синф раҳбарида, биттаси синф сардорида бўлади. Дарс машғулотлари тугагач, синф раҳбари томонидан қутилар очилади. Ҳар бир қути қулфланиши ва ҳудуд видеокамера кузатуви остида эканлиги телефонлар йўқолмаслигини таъминлайди. Шу тариқа таълим муассасасида бу муаммога ўзига хос ечим топилди.

Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ф.Мирзаев 3-сектор ҳудудидаги Жийдакапа, Баландариқ МФЙлари бешлиги томонидан  “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, маҳаллани "қизил тоифа"дан чиқариш, ўғирлик ва тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сонли Фармони ҳамда 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сонли қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

«Биз бугунги кескин шароитда ғоявий-мафкуравий соҳада рақобатга тайёрмизми? Ёш авлодимиз тарбияси мураккаб замон талабларига жавоб бераяптими?» - Ш.Мирзиёев

Уйчи туманидаги 36-мактабда юқори синф ўқувчилари учун «Жадидлар ғоялари янги Ўзбекистон стратегияси билан ҳамоҳангдир» мазусида маънавият соати ташкил этилди.

Унда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, “Усмон Носир” нашриёти директори, ёзувчи ва шоир А.Жўраев, шоира М.Қирғизовалар қатнашишди.

Маънавият соати давомида жадидчилик келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, ушбу ташаббускорлар пайдо бўлган тарихий шароит, жадидлар ғояси ва ҳаракатининг мақсади ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Қизиқарли савол-жавоб ғолиблари ҳамда фаол ўқувчиларга китоблар тақдим этилди. Ўтказилган маънавият соатини мактаб маъмурияти бевосита кузатиб бордилар. Тадбир сўнгида муассаса директори Н.Зокирова маърузачиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404-сонли қарорига асосан Уйчи туманида учта – 6, 7, 36-мактаблар инвестиция дастурига киритилди. Бунинг учун 20 млрд. 864 миллион сўм маблағ ажратилмоқда.

Жумладан, жорий йилда 4088,6 сўм маблағ эвазига 6-мактабга қўшимча 420 ўринли қўшимча бино қурилади. 12286,0 сўм маблағ эвазига 7-мактабга 540 ўринли янги ўқув биноси қурилади, мавжуд 1044 ўринли мактаб биноси таъмирланади. 4490,0 сўм маблағ эвазига 36-мактабга 540 ўринли янги ўқув биноси қурилади.

Бугун ҳар учала мактабда маҳалла фаоллари, жамоатчилик назорати вакиллари иштирокида мулоқотлар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари А.Ғофуров ушбу дастур фуқароларнинг сайёр қабуллардаги мурожаатлари ва аҳоли таклиф-истаклари асосида амалга оширилаётганини эътироф этиб, қурилиш жараёнларини бевосита жамоатчилик назорати вакиллари кузатиб боришлари ва бинолар сифатли қурилишида уларнинг иштироки зарурлигини таъкидлади.

Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнида ижтимоий, психологик тренинглар ўрказиш муҳим аҳамиятга эга. Машғулот давомида психолог ва тарбияланувчилар орасидаги муносабатлар таълимий жараёнларни ўзлаштириш, фикр юритиш, тарбияланувчиларнинг янгиликка қизиқиши, шахсий фаоллигини оширишга ўргатади.

Тренинг машғулотлар жараёнида тарбияланувчиларда бир-бирига самимийлик, ишонч, ўз фикрини тенгдошларига маълум қила олиш ҳисси уйғонади.

Катта гуруҳда «Сўзлар жуфтини ва аксини айт» мавзусида психологик тренинг ўтказдим. Тарбияланувчилар турли расмлар ва ижодий ўйинлар орқали мавзуни осон ўзлаштирдилар.

Шаҳло ТИМИРОВА,27-сонли ДМТТ психологи.

Подкатегории