Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404-сонли қарорига асосан Уйчи туманида учта – 6, 7, 36-мактаблар инвестиция дастурига киритилди. Бунинг учун 20 млрд. 864 миллион сўм маблағ ажратилмоқда.

Жумладан, жорий йилда 4088,6 сўм маблағ эвазига 6-мактабга қўшимча 420 ўринли қўшимча бино қурилади. 12286,0 сўм маблағ эвазига 7-мактабга 540 ўринли янги ўқув биноси қурилади, мавжуд 1044 ўринли мактаб биноси таъмирланади. 4490,0 сўм маблағ эвазига 36-мактабга 540 ўринли янги ўқув биноси қурилади.

Бугун ҳар учала мактабда маҳалла фаоллари, жамоатчилик назорати вакиллари иштирокида мулоқотлар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари А.Ғофуров ушбу дастур фуқароларнинг сайёр қабуллардаги мурожаатлари ва аҳоли таклиф-истаклари асосида амалга оширилаётганини эътироф этиб, қурилиш жараёнларини бевосита жамоатчилик назорати вакиллари кузатиб боришлари ва бинолар сифатли қурилишида уларнинг иштироки зарурлигини таъкидлади.