Ҳозирги вақтда таЪлим муассасаларида ўқувчиларнинг мактабга телефон олиб келиши ва қўл телефонлари билан дарсга қатнашиши, ўқувчининг фикру хаёли шу телефонида бўлиши, баъзан эса ўқувчининг телефони дарсда жиринглаб, ҳалал бериши бугун ҳеч кимга сир эмас.
Уйчи туманидаги 2-мактабда бу муаммога ўзига хос ечим сифатида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг қўл телефонларини қўйиш учун махсус қулфланадиган қутилар мактабнинг кириш фoесига ўрнатилди.
Ҳар куни эрталаб дарс машғулотлари бошланишидан олдин таълим олувчилар ва ўқитувчилар ўз қўл телефонларини махсус қутичаларга қўйиб, дарсга киришади. Қутичалар беркитилади, битта калити синф раҳбарида, биттаси синф сардорида бўлади. Дарс машғулотлари тугагач, синф раҳбари томонидан қутилар очилади. Ҳар бир қути қулфланиши ва ҳудуд видеокамера кузатуви остида эканлиги телефонлар йўқолмаслигини таъминлайди. Шу тариқа таълим муассасасида бу муаммога ўзига хос ечим топилди.






