Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 5 февраль куни ўтказилган йиғилишдаги топшириқлар ижросидан келиб чиқиб, Уйчи туманидаги 39-мактабда "РЕКТОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ" уюштирилди.
Унда Наманган муҳандислик технология институти ректори, физика-математика фанлари доктори, профессор Одилжон Маматкаримов қатнашди. Учрашувда ректор институт ҳаёти, талабаларга яратилган шарт-шароитлар тўғрисида тушунчалар берди. Учрашув давомида янги қурилган мактаб ҳаёти билан танишилди, ўқувчилар билан суҳбатлар қурилди. Ректор томонидан мактаб гулхонасига арча кўчати ўтқазилди. Якунда мактаб битирувчиларига эсдалик совғалари топширилди.
Замира Толибжонова,инглиз тили фани ўқитувчиси.
МАЪНАВИЯТ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА
Уйчи туманидаги 6-сонли терговга қадар ҳибсга олиш хонасида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий, шоҳ ва шоир, йирик давлат арбоби Заҳирриддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ахсикент дирекцияси раҳбари А.Икромов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, туман Кенгаши депатати Ғ.Жўраев, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Р.Йўлдошевлар иштирок этишди. Тадбирни капитан Ш.Ботиров очди ва олиб борди.
Тадбир давомида ҳар икки ижодкор дунё адабиёти тарихида жуда катта ўрин тутиши, халқпарвар давлат арбоби эканлиги, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт аҳлига кўрсатган ҳомийлиги, улар бугун ўзбек халқининг миллий ифтихорига, адабий, маънавий камолот тимсолига айланганлиги таъкидланди.
Китоб кўргазмаси, шахсий таркибнинг жанговар машқлари, 43-мактаб ўқувчиларининг саҳна кўринишлари тадбирга жозиба бахш этди.
Унда мактабнинг энг илғор ўқитувчилари томонидан дарс машғулотлари ҳамда педагоглар учун дарсларда таълим сифатини оширишдаги янгиликлар, интерфаол усуллар, дидактик ўйинлар, янги инновацион методлардан фойдаланиш, айниқса, бошланғич синфларда қўлланилаётган 4К тамойиллари ўз ичига олган тадқиқот, яратувчанлик кўникмалари орқали ўқувчилар билимларини янада ошириш мавзусида тренинг машғулотлари ҳам ўтилди. Семинарда тумандаги 46 та умумтаълим мактабидан келган бошланғич синф ўқитувчилари иштирок этдилар.
Уйчи туманидаги “Уйчи Гулистон” ММТП ҳудудида жойлашган “Абдумалик” фермер хўжалигида кўргазмали семинар ўтказилди.
Мазкур семинарда деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ажратилган майдонларда “Бир ҳудуд - бир маҳсулот” ҳамда кооперация тамойиллари асосида сердаромад ва экспортбоп экинларни оқилона жойлаштириш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва кафолатли харид қилиш, ички ва ташқи бозорларга тизимли етказиб бериш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича илғор тажрибалар оммалаштирилди.
Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари олдида турган муҳим вазифаларни белгилаб берди.
Хусусан, озиқ-овқат хавфсизлиги, бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, сув тақчиллигининг олдини олиш мақсадида ариқ-зовурларни бетонлаштириш, ғалла парвариши, маҳаллий ўғит жамғариш муҳим вазифа эканлиги таъкидланди.
Маълумот учун, жорий йилда туманда 10281 нафар фуқарога 1461 гектар ер майдони берилган бўлиб, “Бир ҳудуд - бир маҳсулот” ҳамда кооперация тамойиллари асосида бир йилда уч мартадан ҳосил олиш бўйича иш ташкил қилинмоқда. Айни вақтда “Уйчи Гулистон” ММТП ҳудудидаги 50 гектар майдонда плёнка остида эртанги картошка етиштирилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманидаги ўрганишлари жараёнида умумий узунлиги 17.5 км.ни ташкил этувчи мазкур лойиҳа тақдимоти билан танишди.
Республика йўл қурилиш дирекцияси буюртмачилигида бош пудратчи “Тошкент кўприклардан фойдаланиш” ДУК томонидан Норин дарёси устига 2024 йилда қиймати 53,6 млрд. сўмлик 482 метр узунликда кўприк қурилади. Жами объект қиймати 184,9 млрд. сўмни ташкил этади.
Шу ерда мазкур йўл қурилиши таркибидан ўрин олган янги кўприк қурилишига нуронийлар иштирокида "оқ фотиҳа" берилди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу лойиҳа шарофати билан Уйчи, Норин туманларида транспорт тирбандликлари ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисалари олди олиниб, 100 дан зиёд МФЙларда яшовчи 450 минг аҳоли ва 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати






