Уйчи туманидаги  “Уйчи  Гулистон”  ММТП ҳудудида жойлашган  “Абдумалик”  фермер хўжалигида кўргазмали семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ажратилган майдонларда “Бир ҳудуд - бир маҳсулот” ҳамда кооперация тамойиллари асосида сердаромад ва экспортбоп экинларни оқилона жойлаштириш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва кафолатли харид қилиш, ички ва ташқи бозорларга тизимли етказиб бериш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича илғор тажрибалар оммалаштирилди. 

Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб,  пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари олдида турган муҳим вазифаларни белгилаб берди. 

Хусусан, озиқ-овқат хавфсизлиги, бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, сув тақчиллигининг олдини олиш мақсадида ариқ-зовурларни бетонлаштириш, ғалла парвариши, маҳаллий ўғит жамғариш муҳим вазифа эканлиги таъкидланди. 

Маълумот учун, жорий йилда туманда  10281 нафар фуқарога 1461 гектар ер майдони берилган  бўлиб, “Бир ҳудуд - бир маҳсулот” ҳамда кооперация тамойиллари асосида бир йилда уч мартадан ҳосил олиш бўйича иш ташкил қилинмоқда. Айни вақтда “Уйчи  Гулистон”  ММТП ҳудудидаги 50 гектар майдонда плёнка остида эртанги картошка етиштирилмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.