Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманидаги ўрганишлари жараёнида умумий узунлиги 17.5 км.ни ташкил этувчи мазкур лойиҳа тақдимоти билан танишди.

Республика йўл қурилиш дирекцияси буюртмачилигида бош пудратчи “Тошкент кўприклардан фойдаланиш” ДУК томонидан Норин дарёси устига 2024 йилда қиймати 53,6 млрд. сўмлик 482 метр узунликда кўприк қурилади. Жами объект қиймати 184,9 млрд. сўмни ташкил этади.

Шу ерда мазкур йўл қурилиши таркибидан ўрин олган янги кўприк қурилишига нуронийлар иштирокида "оқ фотиҳа" берилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу лойиҳа шарофати билан Уйчи, Норин туманларида транспорт тирбандликлари ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисалари олди олиниб, 100 дан зиёд МФЙларда яшовчи 450 минг аҳоли ва 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратилади.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати