МАЪНАВИЯТ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА
Уйчи туманидаги 6-сонли терговга қадар ҳибсга олиш хонасида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий, шоҳ ва шоир, йирик давлат арбоби Заҳирриддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ахсикент дирекцияси раҳбари А.Икромов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, туман Кенгаши депатати Ғ.Жўраев, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Р.Йўлдошевлар иштирок этишди. Тадбирни капитан Ш.Ботиров очди ва олиб борди.
Тадбир давомида ҳар икки ижодкор дунё адабиёти тарихида жуда катта ўрин тутиши, халқпарвар давлат арбоби эканлиги, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт аҳлига кўрсатган ҳомийлиги, улар бугун ўзбек халқининг миллий ифтихорига, адабий, маънавий камолот тимсолига айланганлиги таъкидланди.
Китоб кўргазмаси, шахсий таркибнинг жанговар машқлари, 43-мактаб ўқувчиларининг саҳна кўринишлари тадбирга жозиба бахш этди.






