Уйчи туманидаги 16-мактабда мулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда  таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлимнаси кенгашининг раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев, мактаб директори Ҳалимжон Муродов, мактабнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раиси Иномжон Аҳмедов, ҳамда мактаб жамоаси иштирок этди.

Мулоқот йиғилишида жамоа шартномасининг 2023-2025 йиллар учун ижроси, ходимларни ижтимоий,  иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимояси, касаба уюшмасининг жамиятдаги ўрни ва нуфузи ҳамда келгусидаги вазифалар таъкидланди.

Йиғилиш якунида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлимнаси кенгашининг раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев касаба уюшмалари олдида турган долзарб  вазифаларга тўхталиб, саволларга жавоб қайтарди.

Унда 23 нафар фуқаро ва масъул ташкилотлар раҳбар -ходимлари қатнашдилар.

Фуқаролар томонидан 10 та мурожаат келиб тушди. 4 та мурожаатга жойида тушунча берилди. 4 та мурожаат бўйча амалий ёрдам кўрсатилди. 2 та мурожаат муддат талаб қилганлиги боис масъуллар бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.

"Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!”

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”

Уйчи туманидаги 29-мактабда Ўнҳаят, Истиқлол МФЙ фуқаролари, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва унда белгиланган 100 та мақсаднинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Туман прокурори А.Тухтасиновнинг 2024 йил - "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да белгиланган вазифалар, туман ҳокими ўринбосари, “Маърифат тарғиботчилари” гуруҳи аъзоси А.Собировнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва унда белгиланган 100 та мақсаднинг мазмун-моҳияти тўғрисидаги маърузалари тингланди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари ўртасида “Викторина” ўйини ўтказилиб, иштирокчиларга китоблар совға қилинди.

Юртбошимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадида маҳаллаларда “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Уйчи туманидаги 18-мактабда Қумтепа, Жийдакапа МФЙ фуқаролари иштирокида ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда маърифат тарғиботчилари туман Кенгаши депутати Р.Исмойиловнинг 2024 йил -“Ёшлар  ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” тўғрисида, “Обид қори” масжиди имоми И.Собитовнинг “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги маърузалари тингланди.

Уйчи тумани Гулистон МФЙ ҳудудида ҳам 15 сотихдан ер майдонини аукцион орқали олиб, деҳқончилик қилаётган ва яхшигина даромад олаётган фуқаролар кўпайиб бормоқда.

Ҳоким ёрдамчиси Муҳиддин Аҳмаджоновнинг таъкидлашича, 160 нафар фуқарога 16 гектар майдон аукцион орқали ажратиб берилди. Улар бу майдонларда пиёз, картошка, саримсоқпиёз етиштиришмоқда.

Фуқаро Дилмурод Қобилов ҳам ўтган йили мош экиб, даромад олди. Айни вақтда у бир гектардан ортиқ майдонда пиёз етиштирмоқда.

Подкатегории