"Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!”
“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”
Уйчи туманидаги 29-мактабда Ўнҳаят, Истиқлол МФЙ фуқаролари, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва унда белгиланган 100 та мақсаднинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Туман прокурори А.Тухтасиновнинг 2024 йил - "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да белгиланган вазифалар, туман ҳокими ўринбосари, “Маърифат тарғиботчилари” гуруҳи аъзоси А.Собировнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва унда белгиланган 100 та мақсаднинг мазмун-моҳияти тўғрисидаги маърузалари тингланди.
Тадбир давомида мактаб ўқувчилари ўртасида “Викторина” ўйини ўтказилиб, иштирокчиларга китоблар совға қилинди.







