Уйчи туманидаги 16-мактабда мулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлимнаси кенгашининг раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев, мактаб директори Ҳалимжон Муродов, мактабнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раиси Иномжон Аҳмедов, ҳамда мактаб жамоаси иштирок этди.
Мулоқот йиғилишида жамоа шартномасининг 2023-2025 йиллар учун ижроси, ходимларни ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимояси, касаба уюшмасининг жамиятдаги ўрни ва нуфузи ҳамда келгусидаги вазифалар таъкидланди.
Йиғилиш якунида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлимнаси кенгашининг раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев касаба уюшмалари олдида турган долзарб вазифаларга тўхталиб, саволларга жавоб қайтарди.






