Ҳамма ўйнаса биз ўқишимиз керак, ҳамма ухласа биз ишлашимиз керак!

Уйчи туманидаги 21-мактабда Чўртук МФЙ фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида навбатдаги маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда маърифат гуруҳи аъзолари - туман бош имоми О.Исақов, туман Кенгаши депутати А.Мўйдинов, "Халқ таълими аълочиси", 1-даражали меҳнат фахрийси Т.Солиев, серқирра ижодкор Ш.Бойхоновлар томонидан Президентимизнинг Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида 9 та йўналиш бўйича кўтарган масала билан таништирдилар.

Шунингдек, бугунги глобаллашув даврида янги таҳдид ва хатарлар олдимизга кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларни қўяётгани, айнан шундай шароитда мамлакатимиз ёшларини ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш зарурлигини чуқур сингдириш борасида барчани фаолликка чорланди.

“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!”

Аждодларимиз мероси – келажак пойдевори               Бугун Уйчи туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида Гулбоғ, Гулзор, Соку  маҳаллалари фуқаролари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Уни Республика Маънавият ва маърифат  маркази туман  бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров очди ва олиб борди.

Маърифат тарғибот гуруҳи аъзолари - туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Қамбаров, туман бош имоми О.Исақов, ижодкор Ш.Бойхоновлар аввало, буюк тарихимиз, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий мероси, хусусан Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби саркардаларнинг жаҳон цивилизацияси ҳамда ҳарбий санъат ривожига қўшган ҳиссаларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш лозимлиги ҳақида  гапириб ўтдилар.

Шунингдек, тарбия масалаларига эътиборсиз қаралган вазиятда юзага келадиган кўнгилсизликлар, у келтириб чиқарадиган зарарли оқибатлардан огоҳлантириб, одоб ахлоқ – инсон зийнати эканлиги таъкидланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган навбатдаги ўқувда Уйчи  туман ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирок этмоқда.

Унда, дастлаб  юртимиз ҳамда хориждаги рўй бераётган муҳим мавзулар, Президентимиз иштирокидаги асосий тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг "Давлат хизматчилари халқаро ҳамкорлик алоқаларида риоя қилиши зарур протокол ва этикет қоидалари" ҳамда "Республика театрларида 2024 йил январь ойида намойиш этиладиган спектакллар репертуари" мавзуси маърузалар тингланди.

Сиёсий-маърифат соати давомида иштирокчилар эътиборига "Конституциявий саводхонлик" ва "Мутолаа вақти" рукнлари намойиш этилди.

Uychi tumani hokimligi binosida tuman hokimi SH.Musayev tuman ichki ishlar bo‘limi profilaktika inspektorlari bilan O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 12-fevral kungi Ichki ishlar vazirligi hayʼatining kengaytirilgan yig‘ilishida bergan topshiriqlariga asosan navbatdagi uchrashuvni o‘tkazdi.

Unda mahallalarda jinoyatchilikni jilovlash, tuman markaziga radar o‘rnatish, ko‘chalarning kirish va chiqich qismlarini kameralashtirish bo‘yicha takliflar o‘rtaga tashlandi.

Tuman hokimi 6 nafar profilaktika inspektori xizmat xonasiga mahallada o‘rnatilgan kameralarni integratsiya va nazorat qilish uchun televizor o‘rnatib berishini bildirdi.

Mahallani jinoyatdan holi hududga aylantirush va qizil toifadan chiqarish uchun birgalikda ish tashkil qilish vazifasi yuklatildi.

Китоб – миллатнинг маданий ва маънавий мероси

Маърифат тарғибот гуруҳи аъзолари 4,9-мактабларда бўлишди.

Ўқувчилар билан бўлган самимий суҳбатда кексалар маслаҳат гуруҳи аъзоси Т.Худойбердиев ҳамда зиёлилар, ҳарбий меҳнат фахрийлари томонидан маърифатпарвар боболар ғояларини ўрганиш ва ривожлантириш мақсадида Мавлоно Жалолиддин Румий, Исҳоқхон Ибрат, ал Бухорий ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирилди. Фаол ўқувчиларга бўлинманинг янги китоблари совға қилинди.

Маърифий тадбир 9-мактабда Зиёкор, Дўстлик МФЙлари фуқаролари ҳамда ёшлари иштирокида давом этди. Унда Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилишга тайёр туриш, юрт учун фидойи бўлиш—бу бугунги кун талаби экани ҳаётий мисоллар билан келтирилди ва ёшларни ватан келажаги, тақдири учун бефарқ бўлмасликка чорланди.

Подкатегории