Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган навбатдаги ўқувда Уйчи  туман ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирок этмоқда.

Унда, дастлаб  юртимиз ҳамда хориждаги рўй бераётган муҳим мавзулар, Президентимиз иштирокидаги асосий тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг "Давлат хизматчилари халқаро ҳамкорлик алоқаларида риоя қилиши зарур протокол ва этикет қоидалари" ҳамда "Республика театрларида 2024 йил январь ойида намойиш этиладиган спектакллар репертуари" мавзуси маърузалар тингланди.

Сиёсий-маърифат соати давомида иштирокчилар эътиборига "Конституциявий саводхонлик" ва "Мутолаа вақти" рукнлари намойиш этилди.