Китоб – миллатнинг маданий ва маънавий мероси
Маърифат тарғибот гуруҳи аъзолари 4,9-мактабларда бўлишди.
Ўқувчилар билан бўлган самимий суҳбатда кексалар маслаҳат гуруҳи аъзоси Т.Худойбердиев ҳамда зиёлилар, ҳарбий меҳнат фахрийлари томонидан маърифатпарвар боболар ғояларини ўрганиш ва ривожлантириш мақсадида Мавлоно Жалолиддин Румий, Исҳоқхон Ибрат, ал Бухорий ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирилди. Фаол ўқувчиларга бўлинманинг янги китоблари совға қилинди.
Маърифий тадбир 9-мактабда Зиёкор, Дўстлик МФЙлари фуқаролари ҳамда ёшлари иштирокида давом этди. Унда Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилишга тайёр туриш, юрт учун фидойи бўлиш—бу бугунги кун талаби экани ҳаётий мисоллар билан келтирилди ва ёшларни ватан келажаги, тақдири учун бефарқ бўлмасликка чорланди.






