Янгиликлар
Уйчи туман санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида маънавият ва маърифат соати ташкил этилди.
Унда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, туман бош имоми О.Исақов, ёзувчи драматург А.Аҳмаджоновлар томонидан Президентимизнинг Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида кўтарган 9та йўналишдаги фикрларига муносабат билдириб, муҳим ташаббуслар билан таништирилди.
Туман ИИБ бошлиғининг ёшлар бўйича маслаҳатчиси, подполковник О.Раҳимов, байналминалчи жангчи З.Холмирзаевлар Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқлар хусусида гапиришди.
Якунда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Мунира Қаҳҳорованинг “Оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш масалалари” номли китоби тарқатилди.
Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН
Уйчи туманидаги 16-мактабда бўлиб ўтган "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остидаги тарғибот тадбирида мактаб директори Ҳ.Муродов, туман Кенгаши депутати Ғ.Жўраев, туман ҳокимлиги бош мутахассиси Ж.Қосимов, туман бош имоми О.Исақов, нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоси Т.Солиев, тарғиботчилар М.Қирғизова, М.Қамбаровлар сўзга чиқишди.
Тадбир давомида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар ўртасидаги муаммолар, ноқонуний никоҳ ва ўқишхонликлар, ажрим, эрта турмушнинг олдини олиш мавзусида мулоҳазалар билдирилди. Фаол ўқувчига китоб совға қилинди.

Уни туман ҳокими Ш.Мусаев очди ва бошқариб борди. Туман прокурори А.Тухтасинов “Уйчи туманида 2023 йилнинг 12 ойида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг олдини олиш ва қарши кураш бўйича амалга оширилган профилактик тадбирлар аҳволи, шу жумладан, содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва бунга имконият яратиб берган шарт-шароитлар муҳокамаси” бўйича ахбороти тингланди.
Йиғилиш давомида келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

"Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" мавзусидаги ҳарбий-ватанпарварлик ғояларини ўз ичига олган тарғибот тадбирлари Уйчи туманидаги 2-мактабда ташкил этилди. Маънавий-маърифий тадбирда байналминалчи жангчи, ҳарбий соҳа вакили, меҳнат фахрийси Н.Бойматов, нафақадаги устоз Т.Йўлдошевлар юқори синф ўқувчилари билан самимий суҳбат қуришди.
"Мардлар қўриқлайди, Ватанни!" мавзусидаги тадбирни мактаб директорининг маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р.Каримов олиб борди. Маърузачилар томонидан маърифатпарвар аждодларимизнинг буюк мероси, билимли ёшлар жамият ривожи учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши таъкидланиб, ўқувчи-ёшларни яхши билим эгаллашига чорланди.Мактабда ташкил этилган қўшиқчилик ва рақс тўгараги аъзолари бўлган ижодкор ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланган тадбирда мактаб директори М.Турсунов Президентимизнинг Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган нутқлари ҳақида гапирди. Профилактика инспектори М.Аҳмедов ватанпарварлик ойлиги ҳақида маълумот берди.
Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, туман Кенгаши депутати Ғ.Жўраевлар “Ёшлар учун—минг китоб” лойиҳаси орқали жамиятимизда китобхонлик маданиятини ошириш, интернет адабиётини ривожлантириш каби муҳим вазифалар хусусида сўз юритишди.
Мусиқий чиқишлар, тош кўтариш мусобақаси тадбирга кўтаринкилик бағишлади. Қизилравот маданият маркази хонандаси У.Ҳайитмираев, ижодкор Ш.Бойхоновлар куйлаган ватан ҳақидаги қўшиқлар мароқ билан тингланди. Тадбир доирасида бир қатор спортчилар эътироф этилиб, совғалар топширилди.







