Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН

Уйчи туманидаги 16-мактабда бўлиб ўтган "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остидаги тарғибот тадбирида мактаб директори Ҳ.Муродов, туман Кенгаши депутати Ғ.Жўраев, туман ҳокимлиги бош мутахассиси Ж.Қосимов, туман бош имоми О.Исақов, нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоси Т.Солиев, тарғиботчилар М.Қирғизова, М.Қамбаровлар сўзга чиқишди.

Тадбир давомида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар ўртасидаги муаммолар, ноқонуний никоҳ ва ўқишхонликлар, ажрим, эрта турмушнинг олдини олиш мавзусида мулоҳазалар билдирилди. Фаол ўқувчига китоб совға қилинди.