Янгиликлар
Уйчи туманидаги 45-мактабда "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида ўтказилган тадбирда устоз Тошпўлат Солиев, Исломобод МФЙ раиси Бобур Аҳмедов, мактаб раҳбарлари, ўқувчилар, ота-оналар иштирок этдилар.
Тадбирда устоз Т.Солиев 11-синфда "Маънавият дарси"ни олиб борди. 11-синф ўқувчиси Муҳайё Ғиёсиддинова она-Ватан ҳақидаги шеърларидан ўқиди. Журналист, ёзувчи Алишер Жўраев ўз ижод намуналаридан ўқиб берди, қўшиқлар куйлади.

Глобаллашув шароитида ички ва ташқи таҳдидларга қарши курашишнинг самарали усуллари ва диний ақидапарастлик таъсирига тушиб қолишнинг аянчли оқибатлари, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар ўртасидаги муаммолар, ноқонуний никоҳ ва ноқонуний ўқишхонликлар, ажрим ва эрта турмушнинг олдини олиш энг муҳим масалалардан.
Айни шу мақсадда Уйчи туманидаги 10-мактабнинг залида ҳудуддаги аҳоли ва ёшлар билан умумпрофилактик суҳбат ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.
Уйчи туманидаги 35-мактабда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топган кун ва 14 январь - "Ватан ҳимоячилари куни " муносабати билан байрам тадбирлари юқори савияда ташкил этилди.
35-мактаб директори И.Эгамбердиев томонидан тадбирга МФЙ раиси Ғ.Сайдуллаев, маҳалла хотин-қизлар фаоли Ф.Абдуллаева, туман ИИБ ходими Ж.Маликов, захирадаги офицерлар таклиф этилди. Улар иштирокидаги синф соатлари, давра суҳбатлари ғоятда эсда қоларли бўлди.

Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаевнинг аҳоли муаммоларини ўрганишга бағишланган навбатдаги сайёр қабули Мустақиллик МФЙ "Ўрикзор" кўчасида ўтказилди.
Қабул давомида асосан "Аёллар дафтари"нинг 5-босқичи, 1- тоифасига киритиш, тадбиркорлик фаолияти учун кредит олишга ёрдам бериш, йўлларни шағаллаштириш, ичимлик суви қувурини таъмирлаш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушиди.
Фуқаролар томонидан қилинган 10 та мурожаатнинг 5 тасига тушунтириш берилди, 3 таси жойида ҳал этилди. 2 та мурожаат ўрганилиб, назоратга олинди.

Ҳарбий-ватанпарварлик ғояларини ўз ичига олган тарғибот тадбирлари режа дастури бўйича навбатдаги тарғибот тадбири Уйчи туманидаги 6-мактабда ташкил этилди.
Дастлаб Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, туман ИИБ бошлиғининг ёшлар бўйича маслаҳатчиси, байналминалчи жангчи, подполковник О.Раҳимовлар юқори синф ўқувчилари билан самимий суҳбат қуриб, уларга янги китоблар тақдим қилишди.
"Ватанни севмоқ улкан саодатдир" мавзусидаги маданий-маърифий тадбирни мактаб директори Ш.Муродов очди. Маърузачилар томонидан маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши таъкидланиб, ўқувчи-ёшларни яхши билим эгаллашликка чорланди.
Муассаса ўқувчилари ҳамда туман маданият бўлими хонандаларининг бадиий чиқишлари барчага кўтаринкилик бахш этди.








