Ҳарбий-ватанпарварлик ғояларини ўз ичига олган тарғибот тадбирлари режа дастури бўйича навбатдаги тарғибот тадбири Уйчи туманидаги 6-мактабда ташкил этилди.
Дастлаб Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, туман ИИБ бошлиғининг ёшлар бўйича маслаҳатчиси, байналминалчи жангчи, подполковник О.Раҳимовлар юқори синф ўқувчилари билан самимий суҳбат қуриб, уларга янги китоблар тақдим қилишди.
"Ватанни севмоқ улкан саодатдир" мавзусидаги маданий-маърифий тадбирни мактаб директори Ш.Муродов очди. Маърузачилар томонидан маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши таъкидланиб, ўқувчи-ёшларни яхши билим эгаллашликка чорланди.
Муассаса ўқувчилари ҳамда туман маданият бўлими хонандаларининг бадиий чиқишлари барчага кўтаринкилик бахш этди.







