Уйчи туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳоким ёрдамчилари билан муҳокама йиғилишини ўтказиб, бюджетга тушумларни ўз вақтида тушириш, муаммоли кредит ва қарздорликларни вақтида бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.

Бугун ёшларни замонавий билим, тажрибалар, миллий умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялашда миллий санъатимизнинг ўрни катта.

Уйчи туманидаги 33-мактабда “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида навбатдаги тадбир ташкил этилди. Унда Тепасарой МФЙ фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир доирасидаги қўғирчоқ театри намойиши, стол тенниси мусобақаси меҳмонларга хуш кайфият улашди. Давлат мадҳияси билан бошланган тадбирда миллий рақс, ҳарбий чиқишлар ижро этилиб, шоира М.Қирғизова томонидан шеърлар ўқилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Қамбаров, туман бош имоми О.Исақов, байналминалчи жангчи З.Холмирзаевларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди.

Томошабинлар ўртасида ўтказилган савол-жавоб ўйини ғолибларига китоблар топширилди. Якунда муассаса раҳбари А.Исмаилов ёшлар тарбиясида бу каби тадбирлар муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Уйчи туман маънавият ва маърифат кенгашининг январь ойининг иккинчи ўн кунлигида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказиладиган ҳарбий-ватанпарварлик ғояларини ўз ичига олган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари режа дастури ижроси таъминланмоқда.

Бугун Ахси ва Шафтоли МФЙлари ёшлари туман ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, подполковник О.Раҳимов, ижодкор Ш.Бойхонов, устоз санъаткор Ҳ.Тўраевлар билан учрашдилар. Ижодкорларнинг ватанни улуғловчи шеърлари ва жонли қўшиқлари тингланди.

Суҳбат давомида туман Кенгаши депатати Г.Ҳакимова, диний идора вакили Қ.Ибрагимов ҳамда маҳалла оқсақоллари томонидан озод ва обод Ватанда ўсаётган, қалби пок ҳис-туйғулар билан тўлган ёшларнинг орзулари бир олам экани, Ватанга муҳаббат, ота-онага, эл-юртга беминнат хизмат қилиш, бугунги кун ёшлари фарзандлик бурчини сидқидилдан адо этиши шу орзуларнинг энг улуғи экани таъкидланди.

“Тилда, фикрда, ишда бирлик” деган эзгу ғоя билан майдонга чиққан жадид боболаримиз халқларимизни жаҳолат ва қолоқликдан олиб чиқиш, уларни ғафлат ботқоғидан қутқаришнинг асосий йўли – билим ва маърифатда, дунёвий тараққиётни эгаллашда, деб билдилар.

Бугун—Туркистонда жадидчилик ҳаракатининг «отаси», драматург, публицист, дин ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган куни муносабати билан “АЖДОДЛАРГА МУНОСИБ АВЛОД БЎЛАЙЛИК” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

33-мактаб кутубхонасида ўтказилган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, шоира М.Қирғизова, меҳнат фахрийси, байналминалчи жангчи З.Холмирзаевлар иқтидорли китобхонлар билан учрашдилар.

Учрашув давомида буюк аждодларимиз мероси – халқимизнинг бебаҳо маънавий бойлиги экани, мамлакатимизда қатағон қурбони бўлган ота-боболаримизнинг ҳаёти ва фаолиятини, хусусан, жадидлар меросини янада чуқур ва теран ўрганишимиз зарурлиги гапирилди.

Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир

Уйчи туманидаги 41-мактабда Ғайрат МФЙ фаоллари ва ёшлари иштирокида навбатдаги маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб туман Кенгаши депутати, маърифат тарғиботчиси Р.Назарова Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ва ундаги кўтарилган масалалар билан таништирди.

Тадбир меҳмонлари Ғайрат МФЙ раиси Ҳ.Омонов, профилактика инспектори Ш.Юсуфжонов, кексалар маслаҳат гуруҳи аъзоси, меҳнат фахрийси Л.Мирзаевлар тарбия масалаларига эътиборсиз қаралган вазиятда юзага келадиган кўнгилсизликлар, у келтириб чиқарадиган зарарли оқибатлардан огоҳлантиришди.

Шунингдек юрт келажаги, ватан тараққиёти ва халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимиз ва ёшларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқлиги таъкидланди.

Подкатегории