“Тилда, фикрда, ишда бирлик” деган эзгу ғоя билан майдонга чиққан жадид боболаримиз халқларимизни жаҳолат ва қолоқликдан олиб чиқиш, уларни ғафлат ботқоғидан қутқаришнинг асосий йўли – билим ва маърифатда, дунёвий тараққиётни эгаллашда, деб билдилар.
Бугун—Туркистонда жадидчилик ҳаракатининг «отаси», драматург, публицист, дин ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган куни муносабати билан “АЖДОДЛАРГА МУНОСИБ АВЛОД БЎЛАЙЛИК” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
33-мактаб кутубхонасида ўтказилган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, шоира М.Қирғизова, меҳнат фахрийси, байналминалчи жангчи З.Холмирзаевлар иқтидорли китобхонлар билан учрашдилар.
Учрашув давомида буюк аждодларимиз мероси – халқимизнинг бебаҳо маънавий бойлиги экани, мамлакатимизда қатағон қурбони бўлган ота-боболаримизнинг ҳаёти ва фаолиятини, хусусан, жадидлар меросини янада чуқур ва теран ўрганишимиз зарурлиги гапирилди.






