Уйчи туман маънавият ва маърифат кенгашининг январь ойининг иккинчи ўн кунлигида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказиладиган ҳарбий-ватанпарварлик ғояларини ўз ичига олган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари режа дастури ижроси таъминланмоқда.

Бугун Ахси ва Шафтоли МФЙлари ёшлари туман ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, подполковник О.Раҳимов, ижодкор Ш.Бойхонов, устоз санъаткор Ҳ.Тўраевлар билан учрашдилар. Ижодкорларнинг ватанни улуғловчи шеърлари ва жонли қўшиқлари тингланди.

Суҳбат давомида туман Кенгаши депатати Г.Ҳакимова, диний идора вакили Қ.Ибрагимов ҳамда маҳалла оқсақоллари томонидан озод ва обод Ватанда ўсаётган, қалби пок ҳис-туйғулар билан тўлган ёшларнинг орзулари бир олам экани, Ватанга муҳаббат, ота-онага, эл-юртга беминнат хизмат қилиш, бугунги кун ёшлари фарзандлик бурчини сидқидилдан адо этиши шу орзуларнинг энг улуғи экани таъкидланди.