Янгиликлар
Маънавий муҳитни соғломлаштириш йўлида
Уйчи туман маданият марказида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда соҳага масъул ва дахлдор ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари иштирок этишди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида таъкидланган фикрларни амалиётга ижобий ўзгаришлар билан татбиқ қилиш, радикаллашув йўлига адашиб кириб қолаётган ёшлар ва фуқароларимизни тўғри йўлга қайтаришда жамиятимизнинг барча соҳа вакиллари тенг масъул эканликлари таъкидланиб, қўшимча вазифалар белгилаб берилди.
Мақсад ва вазифалар аниқ, янги Ўзбекистон комиллик манзилида эса хато қилишга имкон йўқлиги тушунтирилди.

"Ватан ҳимоячилари куни" олдидан ҳарбий қисмга ташриф, ҳарбийлар билан учрашувлар йигитларимизда қизиқиш ва иштиёқни уйғотиш билан бирга, Ватанга ва касбга садоқатни ўргатмоқда.
Уйчи туманидаги 45-мактаб ўқувчилари ҳарбий таълим ўқитувчиси Абдуллв Халилов бошчилигида туманимиздаги ҳарбий қисмда бўлишди. Ҳарбий техника, яратилган шароитлар билан танишиб, ҳарбий либосларни кийишди, фотосуратларга тушишди.

“Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари бугун куннинг иккинчи ярмида 3, 4-секторлар ҳудудидаги 1-ИДУМда Беруний, Ҳуррият, 23-мактабда Соку, Гулбоғ, Гулзор МФЙларида яшовчи фуқаролар учун “Маънавият ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак” мавзусида ташкил этилди.
Тадбирлар давомида юртимизда маданий-маърифий соҳани янада ривожлантириш мақсадида ҳудудлардаги 4 та секторга қўшимча равишда маънавият сектори ташкил этилиши, жамиятимизда китобхонлик маданиятини ошириш қўллаб-қувватланиши, кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан ҳоли бўлиши зарурлиги гапирилди.
Шунингдек “Тилда, ишда, фикрда бирлик” шиори остида “Жадид” номли газетанинг 1-сони чоп этилгани маълум қилиниб, агар маърифатли жамият қурмоқчи бўлсак аждодларимиз қолдирган бой маънавий меросни кенг тарғиб этиш лозимлиги ижодкорларимиз томонидан таъкидланди.
Бугунги кунда Уйчи тумани Қумтепа МФЙ ҳудудидаги "Жийдакапа парранда" наслчилик хўжалиги молхонасида 100 бош зотли қорамол парваришланмоқда. Бу ерда бир кунда 1 тоннага яқин сут соғиб олинмоқда.
"Садаф парранда файз" паррандачилик хўжалигида эса70 минг бош парранда боқилиб, кунига 52 минг дона тухум олинмоқда.
Туман ҳокими Ш.Мусаев бугун мазкур хўжаликларда бўлиб, чорва қишловини беталафот ўтказиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги "Маҳаллада дув-дув гап" номли маънавий-маърифий тадбир бугун Уйчи туманидаги 44-мактабда Қувурбоши МФЙ фуқаролари учун ташкил этилди.
Уни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова очиб, йиғилганларни Юртбошимиз томонларидан мамлакатимизда миллий ғояни ривожлантириш, аёлларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашига эътиборни кучайтириш, маънавият ва маърифат масканлари, маданият марказларини ишга тушириш, театр ва кино санъатини ривожлантириш ва бошқа ташаббуслари билан таништириб ўтди.
Маърифат тарғибот гуруҳи аъзолари - туман бош имоми О.Исақов, туман ахборот кутубхона маркази раҳбари Х.Жўраевалар ҳам сўзга чиқишди.
Серқирра ижодкор Ш.Бойхонов жадидларнинг маърифий фаолияти ҳақида қисқача тўхталиб, ватанни улуғловчи шеърларидан ўқиб берди.







