“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги "Маҳаллада дув-дув гап" номли маънавий-маърифий тадбир бугун Уйчи туманидаги 44-мактабда Қувурбоши МФЙ фуқаролари учун ташкил этилди.
Уни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова очиб, йиғилганларни Юртбошимиз томонларидан мамлакатимизда миллий ғояни ривожлантириш, аёлларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллашига эътиборни кучайтириш, маънавият ва маърифат масканлари, маданият марказларини ишга тушириш, театр ва кино санъатини ривожлантириш ва бошқа ташаббуслари билан таништириб ўтди.
Маърифат тарғибот гуруҳи аъзолари - туман бош имоми О.Исақов, туман ахборот кутубхона маркази раҳбари Х.Жўраевалар ҳам сўзга чиқишди.
Серқирра ижодкор Ш.Бойхонов жадидларнинг маърифий фаолияти ҳақида қисқача тўхталиб, ватанни улуғловчи шеърларидан ўқиб берди.







