Янгиликлар
Уйчи туманидаги барча ҳудудларда "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
9-мактабда ташкил этилган маданий-маърифий, мусиқий тарғибот тадбирида маърифат тарғибот гуруҳи аъзолари - туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, шоир Ш.Бойхоновларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди.
Туман маданият бўлими хонанда ва созандалари, 9-мактаб ўқувчилари томонидан дастур намойиш этилди. Тадбир давомида аҳоли саводхонлигини ошириш мақсадида викторина ўтказилди.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят бўлими масъул ходими Д.Раҳимов иштирокида бир қатор спортчи ёшлар, фан олимпиадаси ғолиблари , тенгдошлари орасида намуна бўлаётган ўқувчилар рағбатлантирилди.

Уйчи тумандаги 3-мактабда Истиқлол, Ўнҳаят МФЙ фуқаролари иштирокида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилган тарғибот тадбирида “Маърифат” тарғибот гуруҳи аъзолари Республика “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, туман Кенгаши депутати Р.Назаровалар сўзга чиқишди. Туман бош имоми О.Исақов “Шукроналик саодати” мавзусида маъруза қилди. Маъруза давомида юртимиздаги янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари юзасидан гапириб ўтилди.
Ижодкор Шокиржон Бойханов инсонийликни улуғловчи шеърларидан ўқиб эшиттирди, хонанда Сардорбек Ғайбуллаев қўшиқлар куйлаб, барчани хушнуд этди.
Уйчи туман ҳокимининг 1-ўринбосари Ф.Мамадалиев томонидан 1-сектор ҳудудидаги Ғайрат маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда ҳоким ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, МФЙ ҳоким ёрдамчилари, тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок этишди. Ҳудуд аҳолисидан келиб тушган мурожаатлар тингланди. Ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш чоралари белгиланди. Ҳар бир масаланинг қаноатлантирилиши назоратга олинди.

ГУЛЛАР ШАЙДОСИ
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Обод МФЙнинг “Саид Аҳмад” кўчаси энг обод ва намунали кўчалардан.
Бу ердаги хонадон эгалари ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланадиган, тадбиркор. Маҳаммаджон Мўминов хонадони ҳам шундай. Хонадон остонасидан кирибоқ, озодалик, саранжом-саришталикни кўриб, ҳавас қиласиз. Бир сотихли мўъжазгина иссиқхонада уч киши доимий банд. Томорқада 12 хил гул кўчати тайёрланмоқда. Ҳозирда уч хили тайёр. Хонадон эгалари 10 минг туп лола, 3000 туп капалак ва маргаритка гулларини етказиб бериш ҳаракатидалар. Ҳатто лола гулининг янги навини ҳам парваришлашяпти.
-Гул уруғларини ўтган йили октябрь ойида сепганмиз, -дейди хонадон соҳиби Маҳаммаджон Мўминов. – Иссиқхонамизда ерга икки ой дам берамиз, холос. Қолган вақт райҳон, турли гуллар етиштирамиз. Наманганда бўлиб ўтадиган гуллар фестивалида ҳар йили қатнашамиз. Иссиқхонада рўзғор учун зарур маҳсулотларни ҳам етиштирамиз. Меҳнатимизга яраша даромад ҳам оляпмиз.(https://t.me/uychihokimligi/87496)

Уйчи туманидаги 35-мактабда Овчибулоқ, Обод МФЙ фуқаролари иштирокида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров йиғилганларни Юртбошимизнинг Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида кўтарган масалалари билан таништирди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ғ.Жўраевнинг “Оила–маънавиятимиз таянчи”, имом хатиб А.Турсуновнинг “Шукроналик-неъматлар калити” мавзусидаги маърузалари тингланди.
Маърифат тарғиботчилари М.Қамбаров, А.Жўраевлар томонидан "Жадидларнинг маърифий фаолияти: ғоялари, мақсадлари, вазифалари ва Туркистон тараққиётига қўшган ҳиссалари ҳақида гапириб, жадидлар йўлбошчиси, адиб, шоир, мураббий, муҳаррир Мунаввар қори Абдурашидхонов ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Хонандалар Р.Шамсиддинов, С.Тўрабоевлар ижросида ватанни улуғловчи тароналар янгради.







