Уйчи туманидаги 35-мактабда Овчибулоқ, Обод МФЙ фуқаролари иштирокида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров йиғилганларни Юртбошимизнинг Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида кўтарган масалалари билан таништирди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ғ.Жўраевнинг “Оила–маънавиятимиз таянчи”, имом хатиб А.Турсуновнинг “Шукроналик-неъматлар калити” мавзусидаги маърузалари тингланди.
Маърифат тарғиботчилари М.Қамбаров, А.Жўраевлар томонидан "Жадидларнинг маърифий фаолияти: ғоялари, мақсадлари, вазифалари ва Туркистон тараққиётига қўшган ҳиссалари ҳақида гапириб, жадидлар йўлбошчиси, адиб, шоир, мураббий, муҳаррир Мунаввар қори Абдурашидхонов ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Хонандалар Р.Шамсиддинов, С.Тўрабоевлар ижросида ватанни улуғловчи тароналар янгради.







