Янгиликлар
Уйчи туманидаги 22-ИДУМда Ғайрат, Олмурут МФЙйфуқаролари, таълим фидойилари иштирокида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун! ” шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
“Илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир” мавзусидаги мазкур тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова очди.
Туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, маънавият тарғиботчилари Т.Исматиллаев, Р.Назарова, М.Қирғизовалар Ўзбекистондаги сўнгги ўзгаришлар, унинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни ҳақида гапириб, фарзандларимизда миллий ғоя тушунчаларини шакллантириш биз учун энг долзарб масала эканлиги ҳақида гипиришди.
1-спорт мактаби раҳбари Ш.Мадраимов юртимиздаги бир қатор чемпион, спортчиларни фахр билан тилга олди. Соҳадаги ютуқлар аввало, тинчлигимиз, мустақиллигимиз, бошқа соҳалар каби спортга бўлган эътибордан эканини гапириб ўтди.

Уйчи туман ҳокимининг 1-ўринбосари Ф.Мамадалиев навбатдаги аҳоли муаммоларини ўрганишга бағишланган сайёр қабулини Олмурут МФЙ "Шодлик" кўчасида, ҳоким ўринбосарлари, МФЙ раиси, маҳалла ҳоким ёрдамчиси, мутасадди раҳбарлар, МФЙ аҳолиси иштирокида ўтказди.
"Сайёр қабул" да асосан электр симёғочлари ва трансформаторларга кучайтириш аппаратларини ўрнатиб, электр тармоқларини янгилаш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди. Ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига жавоб олдилар. Фуқаролар томонидан қилинган 11 та мурожаатнинг 5 тасига тушунтириш берилди. 4 таси жойида ҳал этилди. 2 та мурожаат ўрганилиб, назоратга олинди.

Уйчи тумани Беруний МФЙда амалий ишлар бошланди. Ёзда чанг ва қишда лой бўлаётган кўча шағалланиб, бугун 687 метр йўл асфальт қилинмоқда.

Зиёратгоҳ ва қабристонга элувчи йўллар, йўлаклар бетонлаштирилмоқда. Зиёратгоҳ одамлар гавжум, ҳамма учун қулай шарт-шароитларга эга муқаддас жойга айланиши учун барча чоралар кўрилмоқда.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев мазкур қабристонда олиб борилаётган ишлар билан танишди ва зарур тавсияларни берди.

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрда "Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-208- сонли Фармони қабул қилинди. Бу Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин- қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора -тадбирлар тўғрисида" ги 401-сонли Қарор ижрога қаратилди. Қарор билан бирга қатор вазифа ва ваколатлар белгиланди.
Жамиятимизда хотин -қизларнинг ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича давлат органи, ташкилотлар ва корхоналарда, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, суд тизимида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бошқарувида хотин-қизлар улушини 30% га етказишни таъминлаш талаби қўйилди. Маҳаллада хотин -қизлар фаолларининг намунали иш ташкил этиши бўйича намунавий тизим яратилди. Моҳира Холмирзаева,Уйчи туманидаги Эзгулик МФЙ хотин-қизлар фаоли.






