Янгиликлар
Уйчи туманидаги 5-мактабда навбатдаги “Маҳаллада дув-дув гап” тадбири ўтказилди. Унга Мустақиллик, Янгиҳаёт, Хизиробод МФЙлари фуқаролари жалб этилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, маърифат тарғибот гуруҳи аъзолари Т.Худойбердиев, Н.Мамасолиева Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик, тарғибот ишларини кучайтириш ҳақида сўзладилар.
Ёшлар ишлари туман бўлими бошлиғи М.Заитов томонидан ташкил этилган “Викторина” ўйини тадбирга кўтаринкилик бағишлади. Ҳозиржавоб иштирокчиларга китоблар совға қилинди. Туманимиз ижодкорлари А.Шерматов ижросида ватанни улуғловчи шеърлар, хонанда У.Каримов томонидан мумтоз қўшиқлар ижро этилди.

“Маънавият ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак”
Шавкат Мирзиёев,Ўзбекистон Республикаси Президенти.
Уйчи туманидаги 12-ИДУМда Ахси, Шафтоли МФЙлари фуқаролари иштирокида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Дастлаб Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова йиғилганларни мамлакатимиз раҳбарининг Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида кўтарган масалалар билан таништирди. Хусусан, таҳликали замонда юртимиз тинчлиги, маънавият, санъат, миллий қадриятларимизни асраб- авайлаш, бугун ёшларни замонавий билим, тажрибалар, умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялашда миллий санъатимизнинг ўрни катта экани таъкидланди.
Маърифат тарғибот гуруҳи аъзоси М.Турғунов, Ахси жоме масжиди имом хатиби Қ.Иброҳимов, меҳнат фахрийси А.Шоғларовлар ўз фикр-мулоҳаза, таклифлари билан ўртоқлашишди. Хонанда Ш.Тоштанов ижросида ватанни улуғловчи қўшиқлар янгради.

Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш мақсадида Уйчи туман ёшлар ишлари бўлими томонидан ёшларни хатлов қилиш мақсадида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Бунда Наманган вилояти ёшлар ишлари бошқармаси бош мутахассиси Х.Эгамбердиев, туман ёшлар ишлари бўлими бошлиғи М. Заитов, туман ММТБ бошлиғи М.Мўминовлар иштирок этдилар.
Ёшлар етакчиларининг маҳаллаларда “хонадонбай” хатлов ишларининг ташкил этилиши, “Ёшлар дафтари”нинг шаффоф юритилиши бўйича фикрлашиб олинди.
Уйчи туманидаги Бирлашган маданият марказида Кесканёр ва Қашқар МФЙлари фуқаролари иштирокида маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
“Фаровон жамиятни қуришда юксак маънавиятли ёшлар юрт келажаги” мавзусида ўтган мазкур тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова очди ва олиб борди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев 2023 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида кўтарилган масалалар юзасидан гапирди.
• Ижодкор М.Қирғизова ижросидаги ватанни улуғловчи шеърлар барчага манзур бўлди. Шунингдек, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ўринбосари Ҳ.Аҳмедов оила маънавиятини юксалтириш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Уйчи туман ҳокимлигида ижтимоий соҳа ташкилотлари раҳбар ва масъул ҳодимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2023 йил 28 декабрдаги тегишли топшириқ хати ижросини таъминлаш юзасидан ташкилий йиғилиш ўтказилди.
Уни туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров очди ва 3 январдан 1 февралга қадар “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги “Маҳаллада дув-дув гап” тарғибот тадбирларини туманда уюшқоқлик билан ташкил этиш борасидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида кўтарилган масалаларни халқимизга етказиш, шу асосида аҳоли қалби ва онгида ватанпарварлик руҳини кўтариш, жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умумиллий ҳаракатга айлантириш зарурлиги таъкидланди.







