Уйчи туман ҳокимлигида ижтимоий соҳа ташкилотлари раҳбар ва масъул ҳодимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2023 йил 28 декабрдаги тегишли топшириқ хати ижросини таъминлаш юзасидан ташкилий йиғилиш ўтказилди.
Уни туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров очди ва 3 январдан 1 февралга қадар “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги “Маҳаллада дув-дув гап” тарғибот тадбирларини туманда уюшқоқлик билан ташкил этиш борасидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида кўтарилган масалаларни халқимизга етказиш, шу асосида аҳоли қалби ва онгида ватанпарварлик руҳини кўтариш, жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умумиллий ҳаракатга айлантириш зарурлиги таъкидланди.







