Уйчи туманидаги 5-мактабда навбатдаги “Маҳаллада дув-дув гап” тадбири ўтказилди. Унга Мустақиллик, Янгиҳаёт, Хизиробод МФЙлари фуқаролари жалб этилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, маърифат тарғибот гуруҳи аъзолари Т.Худойбердиев, Н.Мамасолиева Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик, тарғибот ишларини кучайтириш ҳақида сўзладилар.
Ёшлар ишлари туман бўлими бошлиғи М.Заитов томонидан ташкил этилган “Викторина” ўйини тадбирга кўтаринкилик бағишлади. Ҳозиржавоб иштирокчиларга китоблар совға қилинди. Туманимиз ижодкорлари А.Шерматов ижросида ватанни улуғловчи шеърлар, хонанда У.Каримов томонидан мумтоз қўшиқлар ижро этилди.







