“Маънавият ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак”

Шавкат Мирзиёев,Ўзбекистон Республикаси Президенти.

Уйчи туманидаги 12-ИДУМда Ахси, Шафтоли МФЙлари фуқаролари иштирокида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова йиғилганларни мамлакатимиз раҳбарининг Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида кўтарган масалалар билан таништирди. Хусусан, таҳликали замонда юртимиз тинчлиги, маънавият, санъат, миллий қадриятларимизни асраб- авайлаш, бугун ёшларни замонавий билим, тажрибалар, умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялашда миллий санъатимизнинг ўрни катта экани таъкидланди.

Маърифат тарғибот гуруҳи аъзоси М.Турғунов, Ахси жоме масжиди имом хатиби Қ.Иброҳимов, меҳнат фахрийси А.Шоғларовлар ўз фикр-мулоҳаза, таклифлари билан ўртоқлашишди. Хонанда Ш.Тоштанов ижросида ватанни улуғловчи қўшиқлар янгради.