Янгиликлар
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мамадалиев маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жиноятчиликнинг олдини олиш, “қизил ҳудуд”дан чиқариш, хатлов ишларини олиб бориш, аёллар, ёшлар бандлигини таъминлаш, ишсизларга алоҳида эътибор қаратиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Янги йилни ҳаммадан ҳам кичкинтойлар орзиқиб кутишади. Беморлиги сабаб янги йилни шифохонада кутаётган болалар ҳам бор.
Уйчи туман тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлимида даволанаётган жажжи болажонларга Янги йил шодиёнаси арафасида туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари қувонч улашишди. Даволанаётган бемор болалар Янги йил билан қутланиб, уларга Қорбобо ва Қорқиз томонидан совғалар топширилди.
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрда "Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-208- сонли Фармони қабул қилинди. Бу Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин- қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора -тадбирлар тўғрисида" ги 401-сонли Қарор ижрога қаратилди. Қарор билан бирга қатор вазифа ва ваколатлар белгиланди.
Жамиятимизда хотин -қизларнинг ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича давлат органи, ташкилотлар ва корхоналарда, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, суд тизимида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бошқарувида хотин-қизлар улушини 30% га етказишни таъминлаш талаби қўйилди. Маҳаллада хотин -қизлар фаолларининг намунали иш ташкил этиши бўйича намунавий тизим яратилди. Моҳира Холмирзаева,Уйчи туманидаги Эзгулик МФЙ хотин-қизлар фаоли.

“Китоб инсониятнинг қалб гавҳари, тафаккур хазинасидур” мавзусида ўтган тақдимотда Мунира Қаҳарованинг “Оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш масалалари”, Исмоилжон Мамаджановнинг “Янги маънавий макон ва маърифатли жамият”, Маъсуда Қирғизованинг “Оила ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бeшиги" номли янги китоб, услубий қўлланмалари китобсеварлар эътиборига ҳавола этилди.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Р.Ғозиева, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими етакчи мутахассиси Н.Маматкаримова ҳамда бошқалар муаллифларнинг фаолияти ҳамда янги китобларига ижобий фикрлар билдириб, самимий қутладилар.
Туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров бўлинма қошида ташкил этилган “Тарбиямиз фидойилари” маърифий ҳаракат аъзоларига гувоҳнома, китоб муаллифларига эсдалик совғалари, ташаккурномлар топширди. Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги тароналар, ўқувчилар томонидан айтилган шеърлар кечага кўтаринкилик бағишлади.








