Унда қишки мавсумдан болаларни соғ-саломат олиб чиқиш, пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик, ота-оналар масъулиятини ошириш, бадал пулини ўз вақтида топшириш, Янги йил тадбирини кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Дилдора Юлдашева, 44- ДМТТ директори.

Унда Уйчи,  Чортоқ ва Учқўрғорн туманларидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосарлар, бирламчи тизим муассасалари бош ва катта ҳамширалари, тиббий бригада  доялари иштирок этдилар.  Йиғилиш кун тартибида туғиш ёшидаги аёллар ва қизлар,  ҳомиладорлар, туққан аёлларга сифатли патронаж хизматини ташкил қилиш,  соғлом турмуш тарзини шакллантириш,  ҳомиладорликда хавф солувчи омиллар, туғруқдан кейинги асоратларнинг олдини олишда патронаж дояларни халқаро стандартлар асосида ўқитиш каби масалалар кўрилди.

Уйчи туманининг Шафтоли ва Даҳиякота МФЙларида яшовчи 103 ёшни қарши олган Фотимахон ая Қўчқорова ҳамда Муборакхон ая Умаровалар йўқланди.

Шунингдек, Бўстон, Қумтепа МФЙларида яшовчи нуронийлар ҳолидан ҳам хабар олинди. Туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғ.Жўраев "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими томонидан кекса фахрий, бемор нуронийларга ажратилган 500 минг сўмдан пулни топширишди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 68-сессиясини чақириш тўғрисида“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқҚАРОР ҚИЛАМАН:I. Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 68-сессияси 2023 йил 29 декабрь куни соат 10.00 да туман ҳокимлигининг катта мажлислар залига чақирилсин.II. Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 68-сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:1. Уйчи туманининг 2024 йилги маҳаллий бюджетининг белгиланган асосий параметрларини тасдиқлаш ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2023 йилги кутилаётган якуни ижроси ҳақида.2. 2023 йилда Уйчи туманида “Аёллар дафтари” 4-босқичига киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш ва уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар “Йўл харитаси”нинг ижроси тўғрисида. 3. Ёшлар ишлари агентлига Уйчи туман бўлими бошлиғи М.Заитовнинг ёшларни “Беш ташаббус” лойиҳаларини қоллаб-қувватлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш тадбирларининг 2023 йилдаги ижроси юзасидан ҳисоботи. 4. Уйчи туманидаги географик объектлар номларини тасдиқлаш тўғрисида. 5. Уйчи тумани ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.6. Бошқа масалалар.

Туман ҳокими Ш.МУСАЕВ.Уйчи тумани,2023 йил 20 декабрь.

Подкатегории