Унда Уйчи,  Чортоқ ва Учқўрғорн туманларидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосарлар, бирламчи тизим муассасалари бош ва катта ҳамширалари, тиббий бригада  доялари иштирок этдилар.  Йиғилиш кун тартибида туғиш ёшидаги аёллар ва қизлар,  ҳомиладорлар, туққан аёлларга сифатли патронаж хизматини ташкил қилиш,  соғлом турмуш тарзини шакллантириш,  ҳомиладорликда хавф солувчи омиллар, туғруқдан кейинги асоратларнинг олдини олишда патронаж дояларни халқаро стандартлар асосида ўқитиш каби масалалар кўрилди.