Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг 2023 йил 24 ноябрда ўтказган ”Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлиси”нинг 8-сонли баённомаси ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Уйчи туман ҳокимлигининг мажлислар залида ташкил қилинган йиғилишда вилоят, туман оила ва хотин-қизлар бўлимлари масъуллари,  ҳамкор ташкилотлар вакиллари, Соку, Қумтепа МФЙлари бешлиги иштирок этдилар.  Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Д. Якубова маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги вазифалари бўйича тушунча берди.

Жорий йилнинг 20 декабрига қадар фаолияти намунали йўлга қўйилиши белгиланган Соку, Қумтепа маҳаллаларида ишлар якунланиб, тумандаги барча маҳаллаларда кўргазмали семинар ўтказилади. Бу борада Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси вакили Н.Асқаров томонидан ҳар икки маҳалла фаолияти ўрганилиб, маҳаллалар тажрибаси оммалаштиришга тавсия қилинган.

“Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидойиларига "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси", "Илғор фермер", "Намунали томорқачи" , "Меҳнаткаш деҳқон" кўкрак нишонлари, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Улар сафида Уйчи туманидаги “Мустақиллик 7” фермер хўжалиги раҳбари Шуҳрат Мамажонов ҳам бор. "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бугун Шуҳратжон Мамажонов таваллуд кунини ҳам нишонламоқда. Қўшалоқ шодиёна муборак!

"Республика Ички ишлар вазири кубоги" учун спортнинг волейбол тури бўйича туман ва вилоят босқичида ўтказилган мусобақада спортчиларимиз биринчи ўринни,  Республика босқичида 2- ўринни эгаллади.

Спортчилар  ичида Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникуми махсус фан ўқитувчиси,  олий тоифали мураббийи "Ўрта махсус ва профессионал таьлим аълочиси " кўкрак нишони соҳибаси Холидахон Қамбарованинг борлиги  Наманган вилоятидаги барча профессионал таълими тизими учун ютуқ, деб ўйлаймиз.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Кесканёр МФЙ биносида туман ҳокимининг  навбатдаги  сайёр қабул ўтказилди.

Унда туман ҳокими Ш.Мусаев,  мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

Ўтказилган сайёр қабулда  фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита  раҳбарлардан жавоб олдилар.

Сайёр қабулда  кўмир олиш, уй-жой таъмири, мерос, тиббиёт,  электр, бандлик, контракт тўлови ва бошқа ҳуқуқий масалалардаги мурожаатлар эшитилди. 19 та мурожаатдан 16 таси жойида ҳал этилди. 3 та мурожаат назоратга олинди.

Подкатегории