Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Кесканёр МФЙ биносида туман ҳокимининг  навбатдаги  сайёр қабул ўтказилди.

Унда туман ҳокими Ш.Мусаев,  мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

Ўтказилган сайёр қабулда  фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита  раҳбарлардан жавоб олдилар.

Сайёр қабулда  кўмир олиш, уй-жой таъмири, мерос, тиббиёт,  электр, бандлик, контракт тўлови ва бошқа ҳуқуқий масалалардаги мурожаатлар эшитилди. 19 та мурожаатдан 16 таси жойида ҳал этилди. 3 та мурожаат назоратга олинди.