“Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидойиларига "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси", "Илғор фермер", "Намунали томорқачи" , "Меҳнаткаш деҳқон" кўкрак нишонлари, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Улар сафида Уйчи туманидаги “Мустақиллик 7” фермер хўжалиги раҳбари Шуҳрат Мамажонов ҳам бор. "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Бугун Шуҳратжон Мамажонов таваллуд кунини ҳам нишонламоқда. Қўшалоқ шодиёна муборак!







