"Республика Ички ишлар вазири кубоги" учун спортнинг волейбол тури бўйича туман ва вилоят босқичида ўтказилган мусобақада спортчиларимиз биринчи ўринни, Республика босқичида 2- ўринни эгаллади.
Спортчилар ичида Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникуми махсус фан ўқитувчиси, олий тоифали мураббийи "Ўрта махсус ва профессионал таьлим аълочиси " кўкрак нишони соҳибаси Холидахон Қамбарованинг борлиги Наманган вилоятидаги барча профессионал таълими тизими учун ютуқ, деб ўйлаймиз.






