Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов бошчилигидаги ишчи гуруҳи ушбу КСЗ ҳудудидаги қурилиш-монтаж ишлари ҳолатини кўриб, тадбиркорлар билан мулоқот қилди. Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида вужудга келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, қурилиш-монтаж ишларини тезлаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Қумтепа МФЙ ҳудудида ташкил этилаётган “Қумтепа” темирчиликка ихтисослашган кичик саноат зонасига 17,6 млрд.сўмлик 52 та лойиҳада янги ишчи ўринлари 1500 тани ташкил этади. Бугунги кунда ушбу кичик саноат зонасида умумий қиймати 12,1 млрд. сўмлик 45 та лойиҳа ишга туширилиб, 1300 нафар янги иш ўрни яратилди. Саноат зонасида коммуникация ишларидан 4 км. электр тармоғи, 1 км. ичимлик суви, 2 км. ички йўлларни асфальтлаш ишлари бажарилди.

Уйчи туман электр таъминоти ходимлари томонидан электр тармоғига ноқонуний уланиб, электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини қасддан бузган истеъмолчилар аниқланмоқда. Ҳожиобод МФЙ ҳудудида яшовчи А. Ҳ. хонадонида ҳисоблагичдан ташқари уланиш схемасини бузган ҳолда электрдан ноқонуний фойдаланаётгани аниқланиб, ҳолат юзасидан қоидабузарлик далолатномаси тузилди. Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра келтирилган зарар 17 520 кВт/с 5 168 400 сўмни ташкил этмоқда. Хонадон электр тармоғидан ажратилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонуний чора кўриш учун юборилди.

Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги Боғ кўча МФЙда электр таъминотидаги муамммо бартараф этилмоқда.

-Маҳалла аҳлининг ташаббуси ва ҳомийлар, тадбиркор Ғофиржон Зокиров кўмагида 450 метр масофага 13 та темир-бетон таянч ўрнатилиб, 1400 метр сим тортилди. Битта 160 кВа трансформатор пункти ўрнатилди. Бу  70 та хонадонда электр таъминоти яхшиланишига хизмат қилади,-дейди МФЙ раиси Шуҳратжон Деҳқонбоев.

Шу кунларда туман  электр тармоқларининг Ёрқўрғон устачилик бўлаги раҳбари Шукрулло Камолов, электромонтёрлар Дедамирза Ғайбуллаев, Икромжон Иброҳимов, Акбаржон Маҳмуджонов, Асрорбек Тўлқиновлар тармоқ тортиш ишларини сифатли бажаришмоқда.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Кесканер маҳалласида яшовчи Улуғбек бу йил 32 ёшни қарши олади. Болалигида қаттиқ хасталаниб, 1- гуруҳ ногирон бўлиб қолган.

"Мен қалбим билан кўра оламан",- дейди Улуғбек суҳбат жараёнида.Гарчанд кўзлари кўра олмаса-да, унинг қалбида шукроналик туйғулари бор.

Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева"Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан қалби меҳрга тўла инсонлар ҳолидан хабар олиб, кўнгилларини кўтарди.

Бугунги кунга келиб, ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимизга шунчалик сингиб кетдики, нафақат кундалик ҳаётимиз, балки ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожини ҳам уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Албатта ахборот-коммуникация технологиялари самарали ишлашида алоқа линияларининг ўрни беқиёсдир. Алоқа линияларидаги қисқа муддатли узилиш ёки тўхталишлар фуқароларга кўрсатилаётган интернет хизмати сифати пасайишига ёки умуман тўхташига сабаб бўлиши мумкин.

Алоқа линиялари муҳофазасини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-сонли қарори билан “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш Қоидалари” тасдиқланган.

Мазкур Қоидада, алоқа линияларининг ҳимоя зонасида(ҳар икки томондан 2 метрдан) телекоммуникация эгаларининг розилигисиз турли қурилиш ишларини лойиҳалаштириш, ҳар хил иншоотлар ўрнатиш, тупроқни текислаш ёки чуқурлатиш, бетон тўсиқлар қуриш, кўп йиллик дарахтлар ва мевали кўчатлар экиш, чиқиндиларни ташлаш, оғир юкларни ва автотранспорт воситаларини тўхтатиб қўйиш, кабел линия иншоотларини жойини ўзгартириш ер сатҳини суриш текислаш, коммуникация иншоотларини олиб ўтиш каби ҳар турдаги ишлар, турли ҳажмдаги қувурларни тушириш ва сақлаш таъқиқланган.

Алоқа линияларини муҳофаза ҳудудларида ишларни, алоқа линиялари эгалари билан келишгандан сўнг, вакил иштирокида ишлар олиб  бориш тартиби ҳамда ушбу Қоидаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва алоҳида шахслар (юридик ва жисмоний шахслар) томонидан бажарилиши мажбурий эканлиги белгиланган.

Ҳокимликлар, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар алоқа коммуникацияси эгаларига ушбу коммуникацияларнинг шикастланишининг олдини олишда ва барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар томонидан мазкур Қоидалар талабларини таъминлашда ўз ваколатлари доирасида ёрдам беришлари;

шунингдек, алоқа линиялари ва иншоотларини ҳимоя ҳудудларида тегишли рухсатномасиз ишлаш ва бузиш, бузган шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари ҳамда етказилган зарарни қоплаш белгиланган.

“Ўзкомназорат” инспекцияси Наманган вилояти ҳудудий шуъбаси ва “Ўзбектелеком” АК Наманган филиали томонидан алоқа линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш бўйича огоҳлантириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилишига қарамай, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фуқаролар томонидан алоқа корхоналаридан тегишли рухсатномалар олмасдан, уларни вакиларини чақирмасдан алоқа линияларини муҳофаза зонасида ер қазиш ишларини олиб боришлари натижасида 4 та ҳолатда алоқа линияларига шикаст етказилган. Мазкур ҳолатлар бўйича “Ўзкомназорат” инспекцияси Наманган вилояти ҳудудий шўъбаси томонидан ваколат доирасида ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 154-моддасига  асосан маъмурий жазо чоралари кўрилди.

Шу ўринда Уйчи тумани аҳолисидан, уларга кўрсатилаётган телекоммуникация хизматларида узилишлар содир бўлмаслиги учун алоқа линиялари ҳимоя ҳудудларида “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш Қоидалари”га асосан иш олиб боришларини сўраб қоламиз.

“Ўзкомназорат” инспекцияси

Наманган вилояти ҳудудий шуъбаси

Подкатегории